Асосий мавзулар
9 сентябр 2022

РТдан ваъз: Китоб юкланган эшшак

Китоб илм манбаи. Китобдан ўзга дўст йўқ. Сиз бир одамнинг тўйига бориб конвертда минг доллар берганингиздан кўра, Теодор Драйзернинг «Бахти қаро Керри» китобини падарка қилсангиз ўша одам милллион доллар олгандай севинади.

МС: Агар мен тўй қилсаму кимдир тўянага китоб  берса, ўша одамни уриб ўлдириб ташардим. Мен уни тўйида 100 доллар тўяна қиган бўсам, у менга 2 долларам турмайдиган китоб бериб раччўт қиладими. Непоррядок!!!

РТ: Эҳ, Матчон, Оми одамсан!

МС: Сўкинманг! Сурхондарë ҳокими Боболов эмассиз. Бир қараб кўрингчи мактаб дарсликларида Боболов ўзбек тили бойлиги бўйича ўрнак сифатида расми қўйилмаганми? Мана чўнтак бўйлиги бўйича ўрнак сифатида Мурод Билдингчини расми қўйилибди. Олдинроқ шоир Бобир Бобомурод Салимбойга бағишлаб «ҳаëтингиз бизга намуна» деб шиғир ëзган ва буни битта хопз айтиб обрў олганди.

РТ: Ҳамма гап дарсликлар ижарасидан бошланди. Қиммат-қиммат деб додлашди. Кейин ҳукумат дарсликларни текин қилди. Шундан кейин дарсликлар мундарижаси муҳокама мавзусига айланди.

МС: Мактабдаги китоблар келаси йилам текин бўлади. Умуман қиëматгача текин бўлади. Қадрига етинг қашшоқлар. Лекин гап бошқа ерда.  Кимлардир сувни лойлатиб балиқ тутмоқчи. Мевали дарахтга тош отишади, дарслик яратиш жуда оғир, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Лекин тайер нарсани муҳокама қилиш осон.

РТ: Тўғри айтасан, Матчонбой. Дарсликлар муҳокамаси қандай бўлганини саводсиз Сотволди ака муҳокама қилса сен айтгандай бўлади.

МС: Анави Сотволдими? Тўйхонада ëтволиб, шик-шики мадам шик деб ашула айтадиган?

Дарслик муҳокамаси      

РТ: Сотволди ака «хотинининг кетидан кун кўрадиган» миллионлардан бири. Саводи чиқмай қолган. Ўзининг айтишича, бунинг сабаби  дарсни кирилда ўқиб, кейин лотинда давом эттиргани учун мияси тормозланиб қолган. Хотини хоним пишириб сотиб, Сотволди ва унинг чурвақаларини «бақиб» турибди. Кеча Сотволдини мажлисга чақиришди. Аслида хотинини чақиришган эди, аммо хотиннинг вақти йўқ. Сотволди ëнбошига адидас деб ëзилган яғир қора трико  устидан артел деб ëзилган футболка кийиб, мажлис айтилган мактабга борди. Йиғилишда ўқув қўлланмалари ва дарсликлар муҳокамага қўйилибди. Сотволди охирги марта 6 йил олдин қаттиқ муқовали китобни қўлида ушлаган эди. Макулатура йиғиб юрганида, Каримовнинг китобларини аравага ортиб Қўйлиқдаги ўптимчига топширувди.  Вазирликдан келган кўк костюмли йигитча мажлисни бошлар экан, Сотволди акани турғазиб савол берди. «Хурматли ота-она, Сиз китоб контенти ўқувчилар сегментига пропорционал деб ўйласизми?» деди мулозим. Сотволди иштони чўнтагидан кир рўмолчани олиб, терлаган пешанасини артди. «Жавоб варианти йўқми?» деганча тўрда ўтирган директорга жовдираб  қаради Сотволди. Директор бўлса хона деворидаги президент расмига ишора қилди. Сотволди «тушундим» дегандай кўзини юмиб очди-да, гапира кетди.  «Пошшойимизани умрлари узун бўвурсин. Қанча срўк ўтирса ўтирувурсинлар. Биза мингдан минг розивуза».  Вазирликдан келган мулозим «Мавзу юзасидан таклифингиз борми?» деб сўради. «Бор, шу Ўрикзор бозори олдидаги хонимчи хотинларни налўкчи, санэпид духтр ва милисалар эзиб ташавотти. Азгина енгиллик бўса, хурсан бўлардик».
«Китоб масаласида нима дейсиз?» деб сўради мулозим.
«Китоб варроғини йиртиб, хоним ўраш олдинги замонларда қоп кетган. Ўша эски китобларнинг юпқа қоғози ўрашга яхши эди. Ҳозиргилар тўғри кемайди.»
Сотволдидан кейин маҳалла имоми ўз қавмининг масжид туалети канализациясини тиқиб ташлаганидан нолиди. Битта чол турволиб уй сўради. Битта хотин тўртта боласи борлиги ва эри йўқлигини айтиб «хотинлар даптарига» киритишни сўради. Биттта қайнона эридан, келинлар эса қайнотаси ëмон кўз билан қараганидан шикоят қилди. Соат 3 да бошланган майлис  5 да тугади.
Шу куни Халқ таълимига оид ТГ каналда «Ўзбек халқи дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда китобларнинг савиясини танқидий назар билан муҳокама қилди» деб ëзилди.
МС: Сотволди ака буни ўқидими?
РТ: Сотволди ака буни ўқимади. Чунки у равон ўқишни билмайди. Ҳарфларга қараса, кўзи тиниб кетади.
МС: Туз оға, аслида айб китобда эмас. Энг мукаммал китобларни сандиққа солиб, эшшак устига ортсангиз ҳам эшшак ақлли бўлиб қолмайди. У шунчаки китоб ортилган эшшакка айланади.
РТ: Бу гапинг тўғри Матчон. Китоб бу таълим тизими деб аталган занжирниг бир халқаси холос. Агар бошқа ҳалқалар заиф бўлса занжир мустаҳкам бўлмайди. «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» дарслиги муаллифи, филология фанлари номзоди, Потсдам (Германия), Гронинген (Нидерландия) ва Шарқий Финляндия университетларида психолингвистика ва тил ўрганиш жараёнларини илмий жиҳатдан ўрганган Ирода Азимова ёзмоқда:
«2016-йилда мен ҳам «Ўзбек тилини ўқитиш методикаси» кафедраси мудирлигига тавсия қилинган номзод сифатида ҳурматли президентимиз суҳбатларига кирганман. Ўшанда ҳурматли Шавкат Миромонович «Ўзбек тилини ўқитиш методикаси мени умуман қониқтирмайди. Уни бутунлай янгилаш керак,  » с чистого листа». Ўрганинглар чет элнинг методикасини, сизга шу топшириқ» деган эдилар. Мен бу вазифани бўйнимга оларканман, менга шундай масъулиятли вазифа топширилди, халқимизнинг келажаги учун сидқидилдан қилишим керак, деганман.
Бизга бу йўл осон кечмади. Ғоялар жанги энг кескин жанг эканлигини ҳамма яхши билади. Биз – янги чиқарилган «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» дарслиги муаллифлари йўқ жойдан қанча машаққат, уйқусиз тунлар, биргаликда баҳс-мунозараю тортишувлар билан янги ёндашувдаги дарсликларни яратдик. Чунки биз Президент берган топшириққа кўра, давлат аҳамиятига молик иш билан шуғулланаётганимизга ишончимиз комил эди.
Бизга ҳатто қисқа муддат берилганда ҳам бутун кучимизни шу ишга сафарбар қилиб, ўтган йили биринчи ва иккинчи синф дарслигини ёзиб тугатишга эришдик.
Нега ҳозир ушбу муаллифлар жамоасининг ҳамма меҳнатига чизиқ тортилиб, уларнинг мутахассислигига шубҳа билан қараляпти?
Бизнинг айбимиз нима? Халқимиз учун жон куйдириб ҳалол ишлаганимизми?
Нимага дарсликлар ижарасидан бошланган можаро дарслик мазмуни ва сифатига шубҳа билан қараш томон бурилди?!
Бизнинг холис экспертизага умуман эътирозимиз йўқ! Ёндашувни тушунадиган малакали мутахассислар бемалол таҳлил қилиб кўрсин ишимизни. Лекин ҳозир ижтимоий тармоқлардаги ҳар хил холис ва нохолис хабарларнинг тарқатилиши биз муаллифларга нисбатан ҳақоратдир.
Мен умид қиламан… ҳақиқат қарор топади деб!»
Шу ўринда дарслик ëзиш бўйича дунë тан берган мутахассис Комил Жалилов фикрини эшитсак  (Видео)
МС: Ҳар бир соҳа учун хулосани билгич экспертдан сўраш керак. Кўпчиликнинг фикри доим тўғри бўлавермайди. 100 та жиннини бир ерга тўпласангиз 100 та жинни бўлади. Мингтаси ҳам шунақа. Жиннилар сони кўпайиши сифатни билдирмайди.
РТ: Тўғри айтасан Матчон, Элтузнинг ТГ каналидаги аксар изоҳлардан келиб чиқиб уларнинг билим доираси ўта тубан, ижтимоий қатламнинг энг қуйисида бўлгани боис ўқимай, яхши еб ичмай, рухан ва жисмонан ривожланмай қолганини кўриш мумкин. Улар 1928 йили буюк физик Георг Ом кашф қилган қонунни билишмайди. Холбуки ом қонуни мактабда ўқитилади. Электр токи магнит занжиридаги кучланиш ва қаршилик ҳақидаги қонун – бу Ом қонуни. Бундан ташқари улар Рубенс, Боттичелли каби улуғ рассомлар яшагани, Борхес, Кафка янглиғ буюк ëзувчилар ижод қилганидан ҳам беҳабар. Уларнинг ҳаëти овқат ейиш¸ хотин ва эркакларга қўшилиш ва туалетга  боришдан иборат. Уларнинг саводсиз ота эналари туалет деворларига уят гап ëзган бўлса, бу тавиялар тармоқни мусор қилишдан бошқага ярамайди. Дунëдаги барча жонзотлар, ҳатто гўнқўнғиздан ҳам табиатга фойда бор. Аммо Каримов даврида ўқимай ўз ўзидан «бақилиб» хосил бўлган подадан фақат зарар бор. Яхшиям булар абадий яшамайди. Мана сен Матчонбой мактаб тизими ҳақида аниқ таклиф бера оласанми?
Ўқитиш тизимида қилинадиғон ишлар
МС: Биринчидан Аттестация қилиб маллимлар саводини текшириш керак. Ўнгача санашни билмайдиган маллим математика ўқитмасин. Диктантдан 1 олган «оя»нинг дипломини йиртиб ташлаш керак.
РТ: Матчонбой, Аттестациядан кейин ўқитувчилар сони кескин камайиб кетадику. Унда нима қилиш керак?
МС: Бу муаммонинг ҳам ечими бор. Ўқитувчилар ойлигини кескин ошириб, мактаб соҳасида ишламаган, аммо ўқитувчи дипломи борларни Қисқа таëрлов курсларда ўқитиб тизимга жалб қилиш керак.
РТ: Мактаб тизими сенингча нима?
МС:  Ўзбекистонда мактаб болаларни қочирмай ушаб ўтирадиган резервация, (лепразория), репититор эса тест ечишни ўргатиб ўқувчиларни олий ўқув юртига таëрлайдиган тужжор деган схемани йўқ қилиш керак. (Симëғочга осиш ëки отиб ташаш керак бу схемани)
РТ: Хўш, аҳвол шундай бўлса давлат нима қилсин?
МС: Давлат ягона тамал ўқитиш шароити яратиш керак. Бу минимал  шароитга нисбатан яхшироқ бўлсин, аммо ëмон бўлмасин. Яъни мактабнинг шифери ëки тунука томи бўлсин, чакка ўтмасин. Деразаларидан қуëш тушсин. Эшиклари яхши очиб ëпилсин. Каменский (19 асрдаги педагог олим) стандартидаги парта ва доска бўлсин. Синф хоналари иситилсин. Каменский айтганидек, бир синфда 20 боладан кўпи ўтирмасин. Ўсириқ иси бўлиб кетади.
РТ: Мактабда нима ўқитилиши керак?
МС: Мактабда илм ўқитилиши керак, чўпчак эмас. Физика ўрнига Ибн Таймия чўпчакларини ўқитишни тўхтатиш керак. Ўқитиш тизими ҳар хил руҳоний, поп, рабби, шиваю озабоченний имомбердилар таъсиридан кучли ҳимоя қилиниши шарт.
Ўқиш тизими Европадаги мавжуд халқаро стандартга қайтиши лозим. 10 синфгача ўрта таълим. 11 ва 12 класс гимназия, коллеж ëки махсус мактаб. 13 синф эса абитуриент. (Олган бали асосида дарҳол Олий ўқув юртига қабул қилинади.) \
РТ: Ҳозир, ўзбек мактабини хатм қилганлар бир йил кам ўқигани боис Европадаги институтга кира олмайди.  
Ўқитувчиларнинг обрўси йўқ. Бошқа институтга бали етмай пединститутга борганларни ота энаси овутади, «ҳеч бўлмаса маллим бўларсан»деб. Йўқ обрўни қандай кўтарамиз?
МС: Ўқитувчиларга давлат амалдори деган статус ва форма бериш керак. Погонлари прокурорникидан ҳам ялтироқ бўлсин. Кўкрагида махсус нишон бўлсин. (Масалан, олий тоифали маллим генералга тенглашсин). Форма кийган ва иш вақтидаги ўқитувчига қўл кўтарган қашшоқлар  олий жазога ҳукм қилинсин. (Осиб ўлдирилса ëки устидан асфальт теккислайдиган мошин ўтказса ҳам майлин) Бу билан ниҳоят ўқитувчи обрўси ошади. Ўзбек биомусорлари учун энг ҳурматли одам бу погонли мулозим эканини унутмайлик.
РТ: Шу ерда тўхтаб, орзуларингдан тин ол Матчон Суқилиш.  Аслида тинчгина Финландия таълим тизимини копи пест қилиб қўйса ҳам бўларди. Финландия ҳам биз каби ўриснинг мустамлакаси бўлган мамлакат. Ана ўқитишни эплаб турибдику. Лекин Финландия бўлиш учун бошқа соҳалар ҳам финский бўлиши керак. Бизда хозир фақат бой оталарнинг саунаси финский холос. Хуллас ашнақа гаплар. Ишни Энамяхши қишлоғидаги эски мактабни йиқиб ташаб энг камида замҳокимнинг уйи даражасидаги мактаб қуришдан бошласак.


Ассалом Ўзбекистон, жума муборак.

Видео: https://youtu.be/icuc9bauvZs

Рассом Туз

Тағин ўқинг
12 апрел 2017
2017 йил 12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари 68 яшар Бўритош Мустафоев юрак касаллиги боис юзага ...
3 май 2021
3 май куни таниқли ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов 76 ёшида Тошкентда вафот этди. У умрининг 20 йилини сиёсий ва ...
24 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 46-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Балки, «Мосё Тест»нинг ...
24 июн 2021
Автобусни трактор шатакка олган ҳолда кетяпти… Ҳаммани қизиқтирган ташвишли муаммо соқол муаммоси бўляпти. “Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...