Асосий мавзулар
24 июн 2021

Автобус-11. Такасоқол

Автобусни трактор шатакка олган ҳолда кетяпти… Ҳаммани қизиқтирган ташвишли муаммо соқол муаммоси бўляпти. “Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 11-қисмини тақдим этади.

Чиптачи: Ҳурматли йўловчилар, кейинги бекат Такасоқол қишлоғи. Соқоли борлар шу бекатда тушиб қолиши мумкин. 

Чол: Мўйлови борларни ҳам тушуриб юборсак бўлмайдими?

Шўпир: Мўйлови борлар тушиб қолса, бу автобусни ким ҳайдайди? Шу мўйловим туфайли автобусни менга ишониб топширишган. 

Хидирназар: Мана, мен ҳайдайман деяпман анчадан бери, лекин мўйловинг йўқ, российский праванг ҳам йўқ, деб рулга яқинлатмайсанлар! Золимлар! 

Мулла: Мазлум бўл, илло золим бўмагин, деган. Чунки ҳисоб-китоб ўта оғир дейдилар. Майли, бизларнинг устимиздан кулсин, майли, масхара қилсин… Аллоҳ устимиздан кулмасин. Қолгани устимиздан сийиб юбормайдими. 

2-мулла: (оригинал овоз) Кундаларга бошимизни қўйганимизни ҳамма яхши билади. Бу миллат сабр билан, матонат билан бу кунларга етиб келди. Бу кунлар муборак бўлсин ҳаммамизга. 

Ёдгор Садиевга ўхшаган бири: (оригинал овоз). Ёшларимизнинг кўпи соқол қўйган. Ҳалиям бир йигитдан сўрадим, ёшинг нечида десам, 18 да дейди. Мундай соқол қўйибди. Шайтон соқол дейди. Шайтонга ўхшайди. Аллоҳимни (кўксига уриб) мана бу ер билан ҳис қилиш керак, мана бу ер ишлаш керак, (соқолга ишора қилиб), бу эмас. 

Ҳофиз: Битта соқол буларга баҳона. Битта соқолни деб саҳнагаям қўймайди, концерт берганиям қўймайди. Юрибсизлар сабр қилиб. Нимага сабр қиласизлар? Нимага чидайсизлар?

 Чол: Эй яшанг, шоввоз! Сизнинг эҳтиросли гапингизни эшитиб жилаб жибардим (сохта йиғлайди). 

 Қора кўзойнакли йигит: Автобуснинг текис юриши учун ним қилиш керак, ҳопиз ака?

Ҳофиз: Бир бўлиш керак. Бир ёқадан бош чиқариш керак шу ватан учун. Бўлди-да, қачонгача юрамиз ўша онасини сикай ўриснинг кўчаларини супуриб? Ўзбек халқи, бир бўлинглар, илтимос сизлардан. 

Шўпир: Ҳе маладес, сан автобусда тозалик бошлиғисан бугундан эътиборан. 

Хоним сотувчиси: Менам шўпиримизга атаб бир шеър битгандим. Ўқиб берсам, Хоним сотувчилар уюшмасига бошлиқ қилиб қўясизми?

Шўпир: Аввал эшитайлик шеърингни.

Хоним сотувчи:

Ҳой-ҳой отамиз,

Тошни кесар болтамиз,

Халқнинг душманларини

Битта-битта отамиз!

Қўлларда қурол билан,

Юзларча тролл билан.

Жангга отландик бизлар,

Хонимчи йигит-қизлар.

Автобусни судрайди,

Шатакка олган трактор,

Бизга фақат мўйловдор

Шундай шўпир керакдир.

Шўпир: Ойнонай. Сен бугундан бошлаб Хоним сотувчилар уюшмасининг бошлиғисан.

Автобус тугмасини босади. Қўшиқ янграйди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 апрел 2022
1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган «Алаш ўрда» партияси етакчилари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган ...
28 сентябр 2017
28 сентябр куни ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, ёзувчи Нурилло Отахоновга 11 май куни ...
3 март 2017
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солди. ...
1 июн 2021
Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойда Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...