Асосий мавзулар
16 сентябр 2022

РТдан ваъз: Ректорга таъзим қилмаган студент

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан йироқ деб ўйламаслик керак. Мана масалан Украинадаги уруш Ўзбекистондан киломертларча узоқда юз бермоқда. Лекин ўша урушга ëлланиб Украинадаги гўдакларни ўлдириб юрган икки юртдошимиз самарқандлик йигитнинг ота энаси учун бу уруш йироқ эмас.

МС: Видеосини кўрдим. Икки ўзбек пленга тушиб йиғлаб ўтирибди. Любая бизнес хораша деган Тошкент ҳокими гапини эшитиб, Украинларни пул эвазига ўлдириш учун кетаверган. Пул, иш топиш қийин Туз оға. Мана Британияда бир бечора бобой 74 ëшига келиб энди ишли бўлди. Энаси ўлмаганда ҳалиям юраварар ади сиккини сонина урип.
РТ: Матчонбой сен яқинда жонини жабборга топширган қироличанинг ўғли Чарлзни айтаяпсанда. Ҳақиқатдан ҳам хозир у Карл учинчи номи билан қирол вазифасига тайинланди.
МС: Ана Карл учинчи, аҳволини кўрингчи! Туз оға шу кунларда Тилвизр кўриш, ëки газит ўқиш қийин бўлиб қолди. Ҳамма иш гучдан қолиб қироличани ўлганини ëзиб ëтибди. Учкўприкдагиларам, дурвадикдагиларам қиролича ҳаққинда ëзиб ëтибди. Ўлса ўлипти. Шу ëша бирав гирадими ена.
РТ: Тармоқда шунча қироличашунос бор экан, билмай юроурппиз. Элтуз дўсти Ғайрат Омон тармоқда 30 ўзбекнинг қиролича энам деб ëзганини кўрибди. Чолни кўрса бовом дейдиган инфантил жамият бу, Матчон.

Алмашаётган мавсум

МС: Туз оға сезон ўзгарди. Кундузи иссиқ кечаси совуқ. Шу икки дизим оғрийди. Ўксирипам бошлодим. Нўш пиëз есаммикан ë!
РТ: Мавсум алмашаëтганда ейар ичарга диққат қил Матчон. Шу ўтарлик пайтда Д витамин вужудга ўта зарур. Д витамин юмурто, замориқ ва пейнер (Тухум, қўзиқорин ва пишлоқ) Агар жуда соғлом бўлай десанг ласос балиғини фиринда (духобкада) димлаб пишириб исмалоқ (шпинат) билан е. Занжафил солинган қора цейлон чой ҳам ëздан кузга касалга чалинмай ўтиш учун фойдали.
Билиб қўйинг касал одамни ҳеч ким ëқтирмайди. Ҳатто магазинчи Ғайбулла ака ҳам. Сиз соғлом, бой ва ëш бўлсангиз ҳаммага кераксиз. Касал, қашшоқ ва қариб қуйилмаганларга  қатортолдаги жалаплар ҳам қарамайди. Мендан айтиш.

Д витамин!!!

МС: Витамин витамин дейсиз. Бечора студентлар обшежитсиз кўрпа тўшагини кўтариб тошкентда сарсон юрибти. Ўрта бармоғимдай, биров келин қилса югуриб ҳизмат атмака тайëр қизлар ҳам ëтишга ер қидириб юрибти. Вазир Тошқулов бўлса стдентларга бутун дунëда ëтоқхона йўқ деб ўтирибди.
Афанди бозорда пулини йўқотиб қўйибди. Уйига келиб хотинига «бугун бозордаги барча ҳамëнини йўқотди. Шулар қатори мен ҳам» дебди. Тошқуловнинг форточкаси ҳам шу «дунëдаги ҳеч бир давлатда талабалар тўла ëтоқхона билан таъминланмаган, бизларда ҳам ашнақа»деб айтганини мазмуни шундай.

МС: Туз оға сизга Тошкентдаги журналистика институти ректори Шерзод хожини ëнгсилаб пародия қилиб баринми?

РТ: Қани давай Матчон. Дерзай бират. Шерзод хўжани бир копия қил қани.
МС: «Биз боймиза. Любойимизни уйимизада бўш ëтган хона бор. Склад қип қўйилган. Ëки итивузани ини бор. Итивузани складга ўтказиб инини вилоятдан кеган студентларга берсангиз совоппи тагида қоласиз. Ортган овқатларни обчиқиб берсангиз еб ëтади.  Вилоятлик деганни уйга киргизволиб хизматкор қисаям бўвуради. Дарахтларни буталайди. Хуллас ҳар томонлама вигодний. Лекин ораларида ректорга таъзим қилмайдиган ғўддайганлари ҳам бор. Уларни уриб оғзи бурнини қон қилиш кереее»
РТ: Ректорга таъзим қилмаган 4 курс студентини уриб оғзи бурнини қон қилган ўқитувчи ишдан бўшатилди. Ҳақиқат қарор топди. Лекин ўткан жума ўзида ҳожакани ëқиб олган ректор Шерзод Қудратхўжаевнинг «бой оталарни дарслик китобида ўрнак қилиб кўрсатиш керак» деган ноилмий гапи ëқмади.
Гулнораям тадбиркор бўлган. Аммо хозир қамағда. Агар уни ҳам Мурод билдингчи каби китобга киритишганда хозир уялиб обташашарди. Вақтида Аҳмадбойни обрўси Мурод билдингчидан катта эди. Униям китобда ўрнак қилса бўларди. Шерзод  Қудратхўжаев чиқиб, Мурод билдингчини дарсликларга ўрнак сифатида киришини олқишлади. Эртага Муродниям қамаб қўйишсачи? Қудратхўжаевга кўра, тирикчиликни эплаган бой оталарни мақташ керакмуш. Қимор ўйнаб бойиган Салимбойни ҳам ўрнак деб мактабда ўқитийлик унда. Майда орзулар билан яшаш, катала тужжорлару, майда фирибгарларни романтиклаштириш оқибати яхшилик билан тугамайди.

Ўзбек дипломи бу ëнмайдиган гугурт

МС: Фараз қилайлик, Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги институти ëпилиб қолса беш йилдан кейин экинлар қуриб қоладими? Қурилиш институти ëпилса қурилишлар прорабсиз қоладими? Дипломатия институти ëпилса, Ташқи ишлар вазирлиги ходимсиз, юридик институт ëпилса, конститцион суд ҳакамсиз қоладими?
РТ: Журналистика факултетини битирган камида ўнта қиз билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилиб самарага эришмадим. Сарлавҳа нима, лид нима, фактчекинг нималигидан ҳабари йўқ. Умуман хабарчилик соҳасини билмайди. Лекин ҳавога маъвони қофия қилиб шиғир ëзади, диний чўпчак ва «ишламайдиган каллам» каби чўнтагимдан тушиб қолган чип мемларни билади холос.
Бир пайтлар Польшада ëнмайдиган гугурт чиқаришган эди. Ҳамма қисми бор. Ташқи тарафдан қарасанг гугуртга ўхшайди. Аммо ëнмайди. Энди поляк ишчилари коммунист раҳбарларга қарши исëн сифатида атайлаб шундай ëнмайдиган гугурт чиқаришган. Аммо Ўзбекистон олий таълим тизими кимга қарши исëн қилди. Нега ўз соҳасини умуман билмайдиганлар қўлига дилом беришмоқда? Ëтоқхона сўраган халқ энг аввало шуни сўрасин. Ëтоқхонада ëтишдан маъно нима? Чучвара ейишдан мақсад нима? Гўшт ейиш эмасми? Очил Раматов тепловоз ҳайдашни, Абдулла Арипов паялник ушаб эски телевизор тузатишни билади деб ëзсам кўпчиликнинг энсаси қотган эди.  Аммо гапнинг рости шуки, Совет ВУЗларини битирганлар сал бўлса ҳам ўз соҳасини билиб чиқарди. Прагада археолог дипломи бор қоровул билан гаплашдим. Археологияни а харфини билмайди. Сессияларни чўпон отаси қўй сотиб ëпиб берган. 4 йил кўти билан парта иситиб, ота энаси пулини ҳавога учириб алипни калтак дея олмай диплом олиб чиқадиган тўда нега керак? Нега ОМ қонунини билмаган талабага физика маллими деган диплом берилиши керак? Нега?

ШХТ йиғини ҳақида

МС: Туз оға мана Самарқанд шахрини тақа тақ ëпиб ўриччаси ШОС ўзбекчаси ШХТ деган жийноқ бошланди. Бу жийноқ яхши деб ëзилсин дея местний балогирларга заказ тушибди. Шу жийноқ яхшими?
РТ: Илғор одам албатта Швейцария соати ва Германия автомобили сотиб олади. Чўнтагида Айфон 13. Уйидаги жихозлар ҳам Бош, Сименс каби Ғарб ширкатлариники. Нега? Чунки сифатли. Пулингиз сувга оқиб кетмайди. Дунëдаги ташкилотлар ҳам шунақа. Бир пайтлар Варшава шартномаси деган ташкилот бор эди. Бу ташкилот ҳудди тешик кема каби денгизда тўфон туриши билан онтарилиб чок чокидан сўтилиб кетди. СНГ, ШОС каби ташкилотлар ҳам шунинг бири. Лекин НАТОга аъзо давлатлар қандай фаровон яшамоқда. «Яхшиям НАТО аъзосимиз» дейишади турклар. Вивескага ҳар нарса ëзиш мумкин, аммо ҳамма гап мазмунда. Эски совет машинаси устига Бентли деб ëзган билан у шалоқ аравалигича қолади.
МС: Туз оға, энди қатиқ тўкилса юқи қолади. ШХТдан пойда бордир. Ҳеч бўлмаганда самарқаандликлар учун.
РТ: Эртак қаҳрамони борса келмасга бориб, ялмоғизга ем бўлганидай Ўзбекистон учун ШХТ борса келмасдир. Ўзбекистон учун нажот Ғарбда. ШХТ бу кераксиз ва истиқболсиз ташкилот. ШХТ каби Ўзбекистонга мажбуран тиқиштирилган тузилмадан наф йўқ.
МС: Туз оға сиз гўрганмисиз ëки йўқми. Джузеппа Торнаторий деган киночи олган «Пианист ҳақида легенда» деган кино бор. Шу кинода кемада Америкага бораëтганлар Озодлик ҳайкали кўриниши билан ҳаяжонланиб севиниб кетишади.
РТ: Сен айтган фильм Алессандро Барикконинг  «1900. Пианиочи ҳақида афсона» деган китоби асосида суратга олинган. Рассом Тузнинг Парижда яшаб ишлайдиган дўсти Фаррухжон Бўриев атайлаб музейга бориб «Озодлик ҳайкалининг» илк оргинал варианти расмини тушириб юборди.
МС: Ия, Озодлик ҳайкалининг оригинали Париждами?
РТ: Гап шундаки, АҚШ тимсолига айланган «Озодлик монументи»ни 1886 йили французлар Американинг 100 йиллигига  совға қилган.  Liberty Enlightening the World  —  дунëни ëритган Озодлик дея номланган бу асар Юнеско маданий мерос рўйхатига ҳам киритилган. Асарни улуғ француз  скульптори Фредерик Огюст Бартольди яратган. Асар ғояси эса улуғ мутафаккир  Эдуард Рене Лефеврга оид.
1860 йилда ҳайкалтароп Бартольди  бу ҳайкални Мисрда ўрнатишга, Мисрнинг ўша пайтдаги ҳукмдори Исмойил пошшони рози қилади. Ҳайкал номи «Осиëга нур келтирган Миср» бўлиши лозим эди. Ҳайкал Порт Саидда ўрнатилиб, Мисрнинг ташриф қоғозига айланиши лозим эди.
МС: Менам эшитгандим, Сувайиш канали бошига ўрнатишмоқчи бўлишган. Нега ўрнатишмади ҳайкални?
РТ: Пули етмади Мисрнинг. Иқтисодий таназзул боис, Мисрда  ҳайкал ўрнатишдан воз кечилган. Шундан кейин рассом 1871 йили АҚШга сафар қилади ва Аппер-Нью-Йорк-Бей бухтаси яқинидаги оролни кўриб «Ҳайкалнинг жойи шу» деган қарорга келди.
Шундан буëн,  бу ҳайкал АҚШга сафар қилганлар учун Озодлик тимсолига айланди.
МС: Тошкентга илк келган одам бомбила таксист билан учарашарди. Хозир бу киракашларни аеропортдан ҳайдаворишди. Аммо бир савол бор. Нега Тошкентдаги таксичиларнинг ҳаммаси путинқул?
РТ: Қўқон, Урганч ва Олтиариқдаги таксичилар ҳам путинқул. Умуман бир ишни бошини тута олмаган лапашанг саводсизлар таксичи бўлади. Аммо шу кунларда ўрис босқинчиларининг олди орқасига қарамай қоча бошлагани ўрисқуллар нафасини ичига туширворди.
Икки ой олдин Туркиянинг шарқий европа давлатларидаги элчиларидан бири, Эрдўғон партияси фаоли бўлган сиëсатчи билан гаплашгандим. Бу «сиëсатчи» Путиннинг ўз ваъдасида тургани учун Эрдўғон муҳаббатига сазовор бўлгани ва «ким нима деса ҳам руслар ҳар куни 5 км Украина тупроқларини муваффақият билан ишғол қилаëтганидан» севиниб бахс қилувди. Бу «сиëсатчи» худди ютуқдан умид қилган қиморвоз каби путин картасига пул тикканини яшириб ҳам ўтирмаган эди. Бугун иқтидордаги турк сиëсатчиларининг оҳанги ўзгарган. Бу ўзгариш Украинанинг контрхужумлари хосиласидир.

Элтуз сизнинг ёнингизда

МС: Туз оға, кеча Тўйтепада лаваш еб ўтирсам, бир отес матисда галиб нега Элтуз Ўзбекистондан чиқиб кетган дейди.
РТ: «Элтуз» Ўзбекистон ичида ҳар доимгидан ҳам кўпроқ фаол. Кечанинг ўзида мухбиримиз «Илхом» театрида намойиш қилинган «Ер остидаги қизлар» спектаклини бориб кўрди. (Билет топишга ëрдам берган Никитага раҳмат) Кечанинг ўзида «Элтуз» мамлакатнинг, Овшор, Бешкапа, Дурвадик каби қишлоқлари Қизириқ, Учкўприк каби туманларидаги муаммога юз тутган ватандошлар дардига қулоқ тутди. Умуман «Элтуз» мухбирлари куну тун Ўзбекистон бўйлаб сафарда. (Элтуз порталида акс этган бу) Бундан ташқари Ўш, Хўжанд, Киев, Истанбул ва Тошовузда ҳам мухбирларимиз бор. Асосий координатор ва мухаррирлар Тошкентда.  Албатта «Элтуз» нашрининг Бош мухаррири Стокгольмда ўтиради.  Мюнхен, Осло, Берлин ва Прага каби шаҳарларда ҳамкорлари бор. Бу «Элтуз» нега Ўзбекистондан чиқиб кетган деган саволга жавоб эди. Яъни биз сизнинг ëнгинангиздамиз.
МС: Туз оға, ина сиз Швейцарияда ўтирасиз. Шу тарафдан биза ничик гўринамиз. Гурвакларни соғинасизми?
РТ: Швейцария эмас, Швеция. Европада ҳам мазали қовун бор. Масалан, Испаниянинг сапели қовунини ëнида шобозни кампирчопони йиғлайди. Тувалу деган жажжи орол давлат бор. 1978 йилгача Британия мустамлакаси бўлган. Бу давлатда темир йўл йўқ. Бор йўғи асфальт қилинган 8 км йўл бор. Бу давлатда бор йўғи 12 минг одам яшайди. Шулардан бири Зузу деган 22 яшар қиз тошбақалар юмурталашини ўрганадиган тадқиқодчи. Зузуга савол бердим. «Тувалудан туриб Ўзбекистон қандай жозибали кўринади?» Ўзбекистонни деярли билмайдиган Зузу Ўзбекистон ҳақида уч маълумот билишини айтди.
1. Ўзбекистондаги тошбақаларни одамлар териб олиб контрабанда йўли билан сотиб тирикчилик қилишади ва эрмакка айиқларни ўлдиришади.
2.Украинага босиб бориб, гўдакларни ўлдирганларнинг энг шафқатсизи ўзбек боевиклари.
3. Толибон талаби билан театрга запрет қўйилади.

Аҳволимиз тамошабоб

МС: Хуллас бу янги Ўзбекистоннинг Тувалудан кўриниши экан. Аҳволимиз томошабоб. Лекин туфаламми, тувалуми деган юртдаги тошвоққани юмуртосини ўлчийдўн қиз бир нарсани билмабди. Толибон тарафдорларини Ўзбекистонда сийдики ер дўшмади. Спектакл тақиқланмади. Мин юст қизил карта кўрсатди толиб баччаларига.
РТ: Кичик аммо ғалаба. Толибпараст, ишидсевар қадимчилар устидан жадид модернистлар ғалабаси. Жахолат ва ғор даври ëввойилари устидан ақл ва заковат ғалабаси. Толибларнинг ўзбекистондаги баччалари Илхом театридаги спектаклни бекор қилдира олмади. Спектакл бўлди. Билет йўқ. Ҳамма боришни истаяпти.
Борганлардан бири Тошкентлик ўзбек қиз ëзибди. Шуни хатини ўқиб берсам:
Салом, Туз оға.
Бугун узоқ кутилган “Ер ости қизлари” спетаклига тушдим. Илхом театридаги. Томошабинлари орасида ўзбек сегментидан фаоллар деярли йўқ, асосан, зиёлилар элитаси, дипломатлар ташриф буюрган. Спектаклни кўриши керак бўлган мақсадли аудитория афсуски келмаса ҳам керак. Спектаклда ҳеч қандай ЛГБТ тарғиботи, Ғарб пропагандаси йўқ, актрисалар ёш бўлса-да ниҳоятда маҳорат билан ишлашди, ҳар битта рол маромига етказиб ижро этилди.
Бутун зал, ҳатто эркаклар йиғлашди. Спектаклдан ҳаммамиз ҳорғин, ўйчан чиқдик, айтилган жумлалар кенг мушоҳадага тортади, бугунги спектакл тафсилоти, таассуротларини айтиб бериш оғир бўлса керак ҳаммага. Фақат кўриш, ҳис қилиш керак. Спектаклда аёлларнинг асрий муаммолари филм, келинлар, ҳозирда йўқолиб кетган, узоқ олисдаги мамлакат фуқаролари қиссалари билан ёритиб берилган.
Бу спектаклни аслида биз эмас, тепада ўтирган толибонсеварлар кўриши керак, уларни мажбурлаб олиб келиб, кўрсатиш керак. Актриса тўғри айтади: эртага бизнинг уйда бундай бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.
МС: Театр спектакли устидан миллий гвардия ва ИИБ га донос ëзган Ëқуб Аҳмедовни шу кунларда геморойи ирғиб сахари билан давленияси кўтарилиб кетибди. Шу одам фақат салбий рол ўйнарди. Толибон роли охиргиси бўлса керак.

РТ: Аҳмедов ҳақида Нодира Ҳидоятова: (Аброр Хидоятов ва Сора Эшонтўраеванинг невараси) ëзган матнни ўқиб берсам.

Театр қотили

Ëқуб Аҳмедов амораль (ахлоқсиз, тубан) одам бўлиб чиқди. Ëмон бетидан бузилади дегандай йиллар ўтиб унинг тубанлиги юзида акс этди.  Қачонлардир менинг бувим Сора Эшонтўраева  Ўзбекистон Театр жамияти раиси эди. Айнан у республикада театр намойишига изн берадиган комиссия раҳбари эди. Бувим классика йўналишидаги драматик театр вакиласи бўлишига қарамасдан, ички ҳиссиëт ва чин қалбдан Вайл (Марк Вайл. Илхом театри асосчиси) талантига тан бериб, эътироф қилган холда доимо унинг спектаклларини қўллаб қувватларди. Ўша даврда кўпчиликка Марк Вайл саҳналаштирган спектакллар қабул қилиб бўлмайдиган кўринган. Ўша даврда ëзишганидек «бачкана, вульгар ва хавфли» туюлган. Бувим бу гапларга эътибор бермай, Вайл қобилиятини олқишлаган эди.  Эсимда, бувим ички ҳаяжон билан Илхом театри зиналаридан кўтарилган эди. Бувим истиқболига чиққан Вайл унинг қўлларидан ўпганини эслайман. Бувим ҳижолатли табассум билан Вайлга ҳайрихоҳ боққан эди… Ëқуб Аҳмедов бўлса  Хамза театрини ҳароб қилган талантсиз тавия бўлиб чиқди. Хозир у Ўзбекистон истэблишментининг регрессив қисми қўлидаги жазо инструментига айланди. Унинг бундайин хизматбардорлиги ҳеч кимни ҳайратга ҳам солмади. Айнан Ëқуб Аҳмедов Хамза театрини ўлдирган қотилдир. Унга абадий тавқи лаънат бўлсин. Номи шармандаликниг қора китобига мангу ëзилсин.
МС: Энди Нодирахон сал ошириб юборибди. Бугунги янги Ўзбекистон очиқ ва демократияга қараб бораëтган илғор жамият. Шўкат биратга респект.
РТ: Бугунги ўзбек жамияти, айтайлик олти йил аввалгисидан сал фарқ қилади. Олти  йил олдин жамият ўз ичига яширинган маҳдуд ҳолатда эди. Умумиятла хозир ҳам шундай. Аммо сал фарқ бор. Россиянинг Украинага босқинчилик билан бостириб кириши билан боғлиқ воқеалар бу фалаж жамиятдаги баъзи аъзоларнинг қимирлашига олиб келди.
Ҳудди комада ëтган одамнинг бармоғи қимирлагани каби.
Совет ҳукуматини ширин туш каби соғинганлар тилга кириб “Оҳ қандай даврлар эди, СССРда туяларнинг тезаги олтиндан эди” дея бошлашди.
Яна бировлари эса ўзларини ҳаëлан Путин билан бир тўшакда кўриб роҳатланишди. Баъзилар мамлакат қора байроқ остидаги ҳилофотнинг бир қисми бўлсин дея орзуманд. бўлишди.
Қорақалпоқни ажратиш, Хоразмни мустақил қилиш, Самарқанд ва Бухорони Тожикистонга, Тошкентни Қозоғистонга бериш истагида бўлган кўкнориҳаëлларга тил битиб, алаҳлаб алжирай бошлади.
Фалаж холатда ëтганида одам танaсидаги турли касалликлар ҳам фалаж холатда ухлаб ëтган бўлади. Комадан чиққан одам ўз танасидаги турли касалликлар уйғонганини ҳам кўради.
Бу касалликлар оқибати инсон учун комадан ҳам ҳатарли бўлиши мумкин.
Кома холатидан чиққан одамларнинг сал ўтмай оламдан ўтганини тиббиëт шундай изоҳлайди.
Жамият ва давлат учун фалаждан кейин уйғонадиган ҳасталиклар қанчалик таҳдидли.
Бу савол жавобини келажакка ҳавола қилиб яна бугунни таҳлил қилсак.

Қатағон истаги

Мен деярли ҳар куни ўзбекистонликлар билан гаплашиш асносида уларнинг эркинлик истамаëтганлигини ҳис қилдим.
Улар яна ҳам тоталитар тузум исташмоқда.
Тошкент қишлоқиларга тўлиб кетди, уларни шаҳарга киритмаслик чораларини кучайтириш керак, шаҳар резинадан эмас, дейишади.
Холбуки прописка бор, чеклов бор. Улар шундоқ ҳам дунëдаги ëпиқ шаҳарлардан бири бўлган Тошкентни бошқалар учун ëпилишини исташади.
Ашулачилар гитара чалмасин, миллийлигимизга зид дейишади. Шундоқ ҳам битта ашулачи устидан тўрт идора ва саккизта қарор ҳўжайин.
Йўқ етарли эмас, дейишади. Тақиқ кучайсин, деб талаб қилишади.
Тақиқ, чеклов ва қатағон истаëтганлар кўп. Эркинлик, ҳуррият ва танлов истаганлар кам.
Демократия ва ислоҳот истаган оддий одамни ҳали учратмадим.
«Ана демократия истаган Украинани аҳволини кўринг» дейишади. «Бизни тинч қўйинг, кетимизга тепишса ҳам қорнимиз тўқ бўлса бўлди», дейишади.
Холбуки Ўзбекистонда кетига тепилаëтган одамларнинг қорни тўқ эмас, боз устига уйида чироқ ëнмайди, газ ўрнига тезак ëқишга маҳкум.
Яна ўша эски гап. Йиғи сиғи. Ох воҳ. Боши берк кўча.
Аммо чўкаëтган одам оëқ қўлини қимирлатади. Кўчада адашган одам эса одамлардан йўл кўрсатишни сўрайди.
Афсус, биз чўкаëтиб оëғимизга тош бойлаган одамга ўҳшаймиз. (масалан дабдабали тўйлар)
Биз агар адашган бўлсак нега йўл изламаймиз.
Баъзан сендан олдин юрган одамнинг оëқ излари сени тўғри йўлга бошлаши мумкин.
Чунки адашган бир биз эмасмиз. Йўл топганлар бор.
Йўл топганлар
Албатта Сингапурда ўтказилган ислоҳот самараси ҳақида гапириш мумкин.
Аммо дархол Сингапур менталитети биздан узоқ деган эътирозни эшитиш мумкин.
Ундай бўлса, биз билан яқин ўтмишда бирга яшаган Грузия ислоҳоти бизга йўл ҳаритаси бўла олмайдими.
Бугун Грузияда “пора билан ўқишга кириш”, “ГАИ га пора бериш” каби ҳолатлар узоқ ўтмишга айланди.
Бугун Грузияда уй олди соттиси 30 дақиқада амалга оширилади. Машинага номер олиш учун 20 дақиқа кетади. Фирма ëки ширкатни қайддан ўтказиш учун низомий капитал зарур эмас. Полиция яхши ишлагани боис, машинани қулфламаса ҳам бўлади.
Буни Тбилисидаги танишларим айтмоқда.
Албатта «ақлли» ватандошдан яна эътироз эшитамиз.
Грузиядаги ислоҳотни Ғарб ва АҚШ молиялади деган эътирозни.
Айтиш лозимки, бундай ëрдамни Ўзбекистон доҳил 180 мамлакат олади. Грузиядан фарқли ўлароқ, бу мамлакатларда радикал ислоҳот ўтказиш истаги йўқ. Ҳеч ким Грузия каби полицияда ишлаганларнинг 90 фоизини алмаштирмоқчи эмас.
Яна эътироз, яна шубҳа…
Худди чўкаëтган одам уни қутқармоқчи бўлган одамни саволга тутгани каби. Яъни сен узатган ходанинг тикони бармоғимга кириб оғритмайдими деган тарзда.
Бармоқ тузалиши мумкин, аммо чўкиб ўлган одам балиқларга ем бўлиши тайин.
Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
24 декабр 2018
Бош вазир Абдулла Арипов 23 декабрь куни Хотин-қизлар қўмитаси йиғилишида Тошкентдаги барча эски уйлар бузилиб, ўрнига янгилари қурилиши ҳақида ...
7 апрел 2021
Германиянинг “Люфтганза” авиаширкати учоғи Истанбулдаги Отатурк аэропортига қўниш учун пастлади. Қўйли “тур болам”, деган овоздан уйғонди. Бир вақтлар онаси ...
24 апрел 2019
Адлия вазирлигининг ўз телеграм канали орқали йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш жавобгарликка тортилишга ...
11 декабр 2016
9 декабр куни Хьюман Райтс Вотч ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Шавкат Мирзиёев номига Ўзбекистонда абгор ҳолатда қолаётган инсон ҳуқуқлари аҳволини ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...