Асосий мавзулар
27 январ 2023

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни рафиқаси билан бирга давлат ташрифи юзасидан Бишкек шаҳрига келди. Қайд этилишича, икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган «Манас» халқаро аэропортида меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

У ерда давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни акс эттирувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди. Сўнг Ш.Мирзиёев Қирғизистон бош вазири А.Жапаров ҳамроҳлигида «Ата-Бейит» миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Давлат раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган «Уркун» ёдгорлиги пойига гул қўйди.

Мажмуа 2000 йилда қирғиз давлатчилигининг энг муҳим босқичлари ҳақидаги тарихий хотирани тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган. Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов таклифи билан ёдгорликка «Ата-Бейит» — «Оталар қабри» деган ном берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи арафасида икки давлат ўртасида Жалолобод вилоятида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши бўйича инвестиция шартномаси имзоланди. Ҳужжатга кўра, қурилиш бўйича асосий уч томонлама битим бўйича келишув февраль ойида бўлиши кутилмоқда ва июль ойида имзоланиши мумкин.

Қамбарота ГЭС бўйича лойиҳа офисининг очилиши жорий йилнинг сентябрь ойида, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ишлари эса 2024 йил июль ойида бошланиши кутилмоқда. Лойиҳанинг аниқ миқдори ана шу техник-иқтисодий асослаш натижалари асосида аниқланади.

Бундан ташқари, давлат Раҳбари ташрифи арафасида 26 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизстон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ҳукуматлари аъзолари, тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, ҳудудий маъмуриятлар раҳбарлари, ишбилармон доираларининг 350 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 йилда 7 баробарга ошиб, 2022 йилда 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодиётлари яқин келажакда 2 миллиард долларлик маррадан ошиш учун етарли салоҳиятга эга экани қайд этилди. 

Форумда 300,3 миллион долларлик инвестиция, 1,15 миллиард долларлик экспорт, 223 миллион долларлик импорт шартномалари имзоланди.

Тағин ўқинг
7 ноябр 2023
Инқилоб бўлган кун – 7 ноябрь СССРнинг энг асосий байрами эди. Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина ...
30 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 40-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) “Эркни истаган руҳ ...
9 апрел 2015
Бугунги кунда аҳборот қатламида Россия амалга ошираётган ишларни, нафратни қўзғашдан бошқа нарса дея атаб бўлмайди, дейди журналист Қудрат Бобожонов.  ...
16 ноябр 2016
Ўзбекистонлик 31 яшар йигит фирибгарликда айбланиб АҚШ тарафидан халқаро қидирувга берилди. 2000 йилда Green Card ютиб АҚШда истиқомат қила ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...