Асосий мавзулар
16 феврал 2023

EP59: Эгасига берилмаётган тикув машиналари, сифатсиз овқат, кўзбўямачиликлар

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан. Нартичуқурлик аёллар маҳалла ажратган тикув машиналарини уйига олиб кетишга рухсат берилмаётганидан шикоят қилишмоқда.

«Қашқадарё вилояти Косон тумани Нартичуқур маҳалласидан  мурожаат қиляпмиз. 2022 йили “аёллар дафтари”га киритилдик. Шу пайт давомида негадир бизга бирор марта кўмак беришмади. Бизни 2023 йил 2 феврал куни туман ҳокимлигига чақириб, тикув машина беришди. Суратга туширишдию, кейин машина маҳаллада туради, ўша ерга келиб тикиш қиласизлар деб олиб қўйишди. Уйимизда тикамиз десак, йўқ, бунақаси кетмайди, деди маҳалла раиси ёрдамчиси. Уйимизда қариялар, ёш боламиз бор, уйда хотиржам ишласак дегандик. Тикув машина ишсиз аёлларга ўзини-ўзи банд қилиши учунми ёки маҳалла учунми? Мутасаддилардан амалий ёрдам сўраб қоламиз.
2
Кейинги шикоят Хоразм вилоятидан. Мактабда фарзандларимизга тарқатилаётган бепул тушлик умуман талабга жавоб бермайди.

«Хоразм вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Ҳукумат яхши ниятда бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик жорий қилди. Афсуски, бизда берилаётган тушлик умуман талабга жавоб бермайди. Фарзандларимизга мактабда тушлик учун берилган сифатсиз, муҳлати ўтган, баъзида қуртлаган ва кўкариб кетган печенеларни ахлатга ташлашга мажбур бўляпмиз. Баъзида ўқитувчиси ҳам тарқатмай ташлаб юборяпти. Буни на мактаб масъуллари, на халқ таълими ва на СЕС назорат қилмоқда. Болалар соғлиғидан кимларнингдир манфаати устунми? Ҳуқуқ идоралари бепул тушлик та’минотини текширса яхши бўларди».
3
Кейинги мактуб Бухоронинг Шофиркон туманидан. Президент учун навбатдаги кўзбўямачилик: Суратдаги иссиқхоналар ичида ҳеч нима йўқ

Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Президент келади деб эшитдик. Шунга “спектакл”  тайёрлашяпти. Суратдаги иссиқхоналар ичида ҳеч нима йўқ, АМИРТЕХ корхонаси рўпарасидаги 3 та ҳовлини ремонт қилиб қуёш батарейкалари ўрнатишди. Бу қуриб фойдаланишга топширилган тикувчилик фабрикаси.  Айтишларича, Президент вертолётда келармиш, шунинг учун фақат АМИРТЕХнинг рўпарасигина асфалт қилинармиш. Нима, давлатимиз раҳбарини алдамоқчи бўлишяптими? Ҳурматли Президентимиз фақат  амалдорлар тайёрлаган жойларга эмас, кутилмаган ҳудудларга ҳам борса ва муаммоларни ҳал қилиб берса миннатдор бўлар эдик.
4

Кейинги шикоят Қашқадарёдан. Деҳқонобод туманидаги «Бахт» кўчасининг ҳароба йўллари ҳақида.

«Деҳқонобод тумани Бўстон МФЙ Бахт кўчасидаги бир неча йиллардан буён тумани
ҳокимлиги мутасадди ходимларни айби билан кўплаб фуқаролар зарар кўриб келмоқда. Фарзандларимиз мактабга бориб келишда қийналиб келмоқда, шу кўчадан бирор фуқаро агарда касал бўлиб қолса тез ёрдам чақирса кўчага киролмайди».
5
Ва ниҳоят сўнгги мактуб Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидан. Р37 билан рақамланган йўл кўпроқ шудгорланган далани эслатмоқда.

Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳудудидаги Пахтакор–Чимқўрғон ҚФЙ йўналишидаги Р37 йўлнинг аҳволи. Бу йўлми ёки шудгорланган далами? Ҳокимлик томошабин. Аҳоли масаласини ҳал қилиш ўрнига металлолом йиғиш, мажбурий обуна қилдириш билан банд. Йўлга ҳам аҳамият қаратишса яхши бўларди.

+++

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

@eltuz

Тағин ўқинг
30 октябр 2020
Ҳафта ичи сен севасанми, мен севаманми, сен ëмон кўрасанми, мен ëмон кўраманми, деган гаплар билан тўла бўлди. Ҳар ким ...
2 март 2017
Аввалига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси сайтида босилган қуйидаги мақола жуда долзарб бўлгани сабабли мамлакатдаги бир неча норасмий интернет газеталарда, ...
12 декабр 2023
Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари. ...
5 апрел 2022
Қашқадарё вилоят, Қарши туманидаги 12-сон мактаб ўқитувчилари Элтузга йўллаган мактублари орқали ўз директорлари устидан президент Шавкат Мирзиёевга шикоят қилишмоқда. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...