Асосий мавзулар
9 апрел 2023

Таъмирталаб поликлиника, метан учун навбат ва ўнқир чўнқир йўллар – ЭП67

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Cамарқанд, Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Самарқанддан. Мактуб муаллифи Оилавий поликлиниканинг таъмирталаб аҳволда эканидан шикоят қилган.

«Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Каттақўрғон сув омбори шаҳарчасида яшайман. Кеча соғлиқни сақлаш вазири баландпарвоз гапларни айтиб, ижтимоий тармоқларда одамларнинг танқидига дучор бўлди. Менинг ҳам эътирозим бор. Шаҳарчамиздаги оилавий поликлиника ночор аҳволда. Иссиқ ва совуқ сувни қўйиб турайлик, қиш кунлари чироқ ва иссиқлик тизимида узилиш бўлади. Видеолавҳа 4 ой олдин олинган, лекин ҳалигача ҳолат яхшиланмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатни қандай изоҳлар экан?»

Навбатдаги мактуб Хоразм вилоятидан. Қўшкўпир туманидаги таъмирланмаган йўл мактаб ва боғчага қатнаётган болалар ҳаётига ҳавф туғдирмоқда.

«Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидан такрор мурожаат қилмоқдамиз. 4-сонли ИДУМ, 8-сонли мактаб ва 6-сонли мактабгача таълим муассасасига олиб борувчи йўл ичимлик сув қувури ўтказиш учун ковланган. Ушбу таъмирталаб йўлга асфалт ётқизиб, сунъий тўсиқлар ўтқазиш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаси белгилаш керак. Акс ҳолда ушбу йўлдан мактаб ва боғчага қатнайдиган фарзандларимиз ҳаёти хавф остида қолаверади. Бу ташаббусни “Очиқ бюджет” порталига ҳам киритдик. Дастурга тушган деб, ташаббусимиз рад қилинди. Тор йўлни ўз ҳисобимиздан кенгайтирдик. Уни замонавий даражада таʼмирлашда амалий кўмак кутяпмиз.»

Тошкент шаҳридан жўнатилган кейинги мактубга расм илова қилинган. “Мактабимиз учун овоз беринг” Тошкент шаҳрида олинган расм. — мактаб ўқувчилари Опен бюджетга овоз тўплаяпти. 

Шу мактаб жойлашган ҳудуднинг ҳокими, депутати, сенатори ёки бошқа валломати йўқмикан-а? Балки бу мажбурий меҳнатдир? дея изоҳ ёзади мактуб эгаси.

Навбатдаги мактуб Сурхондарёдан. Метан заправкада навбат кутиб вақт йўқотаётган ҳайдовчи, президент ташрифидан олдин заправканинг 24 соат ишлаганига эътибор қаратади.

«Сурхондарёдан мурожаат юборяпмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифларигача метан заправкалар қисқартирилган вақтда ишлаётган эди. Юртбошимиз келишидан 4 кун олдин 24 соат давомида ишлади. Кетганларидан кейин эса яна 3-4 соат тартибга қайтишди. Оқибатда узун навбатлар пайдо бўлди. Ҳаво ҳарорати 30 даража. Совуқ бўлса тушунар эдик. Демак, навбатларга барҳам бериб, мунтазам ишлатиш мумкин экан. Энергетика вазирлиги масалани ҳал қилиб беришини сўраймиз. Аҳоли заправкаларда кутиб қийналмасин».

Ва ниҳоят сўнгги Қирғизистон–Ўзбекистон ўртасидаги “Дўстлик” божхона чегара постидаги тартибсизликлар ҳақида. Мактуб эгаси чегара постида хатто божхона ходимларига пичоқ ва қўл кўтаришлар кузатилмоқда

«Шу кунларда Қирғизистон–Ўзбекистон ўртасидаги “Дўстлик” божхона-чегара постида бетартибликни кузатиш мумкин. Одамлар қонунларни писанд қилмаяпти, чегара ходимларию божхоначиларни ҳам. Ҳатто ходимларга пичоқ кўтариш, қўл кўтаришлар кузатилмоқда. Ваколатли идоралар ҳолатни назоратга олиб, тартиб ўрнатишини сўраймиз».

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси шикоят эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади.  Яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

@eltuz

Тағин ўқинг
10 июн 2021
Бир-биридан мустақил манбаларнинг “Элтуз”га билдиришича, Ўзбекистон халқ таълимидаги коррупциянинг энг очиқ ва аёвсиз кўриниши чекка туманларда эмас, халқ таълими ...
8 октябр 2021
Бу 20-асрнинг энг буюк ўзбек шоири Мухаммад Солиҳ ëзган шеърдан иқтибос эди. Бир вақтлар Гдлян «Ўзбеклар ўғри» деганда, Ўзбекистондаги ...
3 октябр 2015
Бугун Термиз шаҳрида соат 10-30 атрофида, вахима Президент Ислом Каримов келяпди деб, толиблардан қўрққан ИИБ ходимлари бутун Термиз шаҳрини ...
15 декабр 2021
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбоновнинг буғдой режасини бажармаган ҳудудий раҳбарларни уят гаплар билан сўккани ҳақидаги мақола эълон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...