Асосий мавзулар
20 апрел 2023

Мактабдаги коррупция, таланган пенсионерлар, фермерлар ва сувсизликдан қуриётган дарахтлар – ЭП71

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Қашқадарёнинг Қарши, Косон, Самарқанд вилоятининг Қўшрабо туманларидан келган. Сизга ўқиб эшиттирмоқчи бўлганимиз дастлабки мактуб Қашқадарёнинг Қарши туманидан. Мактуб мактабнинг коррупцияга ботгани хусусида ёзилган. Унга бир нечта видео ҳам илова қилинган.

1.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани 24-умумий ўрта таълим мактабида дарс соатлари қисқармаслиги учун ўқувчи сони камлиги ҳисобига ҳар йилги пул йиғимларини мактаб директори давом эттирмоқда!

Бу пулларни ўзи ким сўраган экан?

Ўқув йили давомида умуман дарсларга қатнашмаган ўқувчиларга кундалик.cом да тўлиқ  баҳо қўйиб келинган ва бу ишлар давом этмоқда.

Бу нарсаларнинг ҳаммасига ўқитувчилар балогардон!

Бу ҳолатларни билиб туриб ҳам молия жим…, прокуратура ҳам жим…!

Нима эмиш уларнинг оғзи ёпиқ эмиш…!

Бу ҳолатларга пракратура, молия, депортамент бепарво бўлса, унда ким масъул?

Юқоридаги видеода мактаб директорининг қўрқмасдан ўқитувчилардан очиқчасига пул талаб қилишига қараганда, тепада катта танканг бўлса, ҳамма нарса мумкин таълимда!

(Видеодан парча)

Кейинги мактубни Колон туманининг Равот МФЙ турғуни ёзган. Нафақа пулидан солиқ олинадими дея савол қўяди у

2

Косон туман  Равот маҳалла раиси Н.Бобоқулов тадбиркорликдан чиқиб келганлиги учунми фуқароларни унчалик ижтимоий аҳволини тушунмаётганлиги бугун фуқароларни қийнамоқда…

Нафақа пулига мурожат қилган фуқароларни тоифага ажратаётганлиги, ижтимоий аҳволи оғир, қийналган оилаларга эмас кўпроқ ўзига тўқ, моддий аҳволи яхши бўлган фуқароларга бошқача муомала қилиши, нафақага келган пенсиядаги нуронийларни нафақа пулини солиқга тўлашга мажбур қилаётгани маҳалла оқсоқоли деган номга мос келмаётганлиги унинг раис бўлиб ишлашга нолойиқлигини билдиради. 

Давлатимиз раҳбари бугун Нуронийларни эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, яратиб берилаётган имкониятлар бир четда қолиб, Равот мфй раиси Н.Бобоқуловга қўшилиб хотин қизлар фаоли Наргиза ҳам, ҳокимиятдан У. Очилов ҳам нафақага келган кексаларга – бизга кунлик солиқ бўйича топшириқ берган, солиқ йиғмасак кечга йиғилишга бориб гап эшитамиз – дея мажбурий солиқ йиғиш билан оввора эканлиги бугун Косон туманида маҳаллаларда маҳалла ходимларининг иш фаолияти издан чиқиб кетганлигини, МФЙ раислари ўз билганларича ишлаётганлиги, фуқаролар қийналаётганлиги, уларнинг муаммолари кундан кунга кўпайиб бораётганлиги, раислар эса солиқ йиғиб очко олиш кетидан юрганлиги қанчалар тўғри? Дейди косонлик пенсионер.

Кейинги мактуб Самарқанд вилояти Минишкор МФЙ турғунлари номидан мактаб директори устидан ёзилган.  

3

Ассалому алайкум Элтуз портали жамоаси. Сизларга Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Минишкор мфй да яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат қилайбмиз. 

Мурожаат мазмуни шундан иборатки бизнинг қишлоқда 54-умумий ўрта талим мактаби мавжуд. Бизнинг фарзандларимиз ушбу мактабда таҳсил олади, мактабда таълим сифати қониқарсиз, фарзандларимизнинг куни мактабга бориб келиш билан ўтмоқда. Таълим учун жон куйдириш керак бўлган асосийси мактаб директори ва унинг ўринбосари ўзинг шахсий манфаатлари йўлида юрибди. Енгил елпи ойлик маош олиш, вакант дарс соат ўзлаштириш, ўқитувчилар номига асосиз пул мукофоти ёзиш ва яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, келини, куёви, қизи)номига ишламасдан ойлик маоши ёзиб олиниши, мактаб хўжалик мулкларини талон тарож қилш ва таълимга оид бошқа қонун ҳужжатлари бузиш билан овора. Шу сабабли сиздан мактаб директори Б. Эгамов ва унинг ўринбосари С. Худойқулов. М. Ашуров. А. Абдурахимовларниг меҳнат фаолияти ҳамда мактабнинг охирги 3 йилик таълим харажатлари, пул маблағларини мақсадийлиги юзасидан текширув ўтказишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз» дея ёзмоқда Қўшработнинг Минишкор, катта эҳтимолда Миришкор МФЙ турғунлари Элтуз порталига. 

Кейинги мактуб Қашқадарёнинг Косон туманидан. Ери тортиб олинган фермер шикоят қилмоқда. У олдин ҳам Элтуз Порталига мурожаат қилган эди.

4

Мен – Ғанишер Аҳмедов, Қашқадарё вилояти Косон тумани Хўжақўрғон қишлоғидан такрор мурожаат йўллаяпман.

Фермер хўжалигида ишлаганман. Маҳаллий масъуллар сохта қарор чиқариб, еримни ноқонуний олиб қўйган. Прокуратура аризамни юзаки текширяпти. Энди эса 30 апрел кунги референдум ўтсин, кейин ҳал қиламиз дейишяпти. Ҳурматли Президентимиз камбағаликка қарши курашаётган бир пайтда биз ишсизларнинг сўровимизни инобатга олишмаяпти. Ҳолбуки, ўша ерда 16 рўзғор тирикчилик қилар эдик. Бунинг устига мени ёлғончига чиқаришяпти. Мурожаатим бу гал ижобий ҳал этилади деган умиддаман. 

5

Косон яшашинг эмас осон. Кейинги мактуб ҳам Қашқадарёнинг Косон туманидан. Сувсизликдан дарахтлари қуриб кетаётган тадбиркор ёзмоқда. 

Мен – С. Жуманов, Қашқадарё вилояти Косон туманидан мурожаат қиляпман. “Ҳар бир ёшга бир гектар ер” лойиҳаси бўйича икки фарзандимни ишли қилиш учун ер олиб кўчат экканман. Аммо “Агро яшил ҳудуд” корхонаси раҳбари бизга cув бермагани оқибатида юзлаб туп дарахтларимиз қуриб кетяпти. Бунинг устига қарзга ботдик. Корхона раҳбари қудуқдан ўз мақсади йўлида фойдаланмоқда. Ерини деҳқонларга ижарага берган. Сув ўша ижарачиларга кетмоқда. Ҳолат бўйича ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий кўмак сўрайман. Мутахассислар ерлар қанчалик мақсадли …

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
31 август 2017
Қудрат Бобожон 1965 йил Урганч шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Би-Би-Си, Озодлик радиоларининг минтнақавий мухбири бўлган. «Уруш ва ...
19 декабр 2019
Британиянинг нуфузли The Economist  журнали Ўзбекистонни «2019 йил мамлакати» деб эълон қилди. Нашр сўнгги йилларда мамлакатда муҳим ислоҳотлар амалга ...
25 октябр 2015
Бугун дунё матбуоти Россия миграция хизмати ва полицияси ушлаган тожик оиласининг олиб қўйилган беш ойлик эмизикли боласи Умарали Назаров ...
18 январ 2018
Миллий хавфсизлик хизмати собиқ генерали Шуҳрат Ғуломов қамоқхоналардаги айрим сиёсий ва диний маҳкумларни йўқ қилиш гуруҳини тузган. Бу ҳақда ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...