Асосий мавзулар
15 май 2023

Қочқинди Бекзод Мусаев нега вазир курсисида ӯтирибди?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Германиядан келган халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувни бекор қилди. Учрашув олдиндан белгиланган эди. Учрашувга бир неча соат қолганида вазирлик халқаро ташкилот вакилларига чиқиб, учрашув «отмен» бўлганини айтишган. Бундан олдин Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳам айни ташкилот вакиллари билан учрашувни охирги минутда бекор қилган эди. Референдумда ноллашгани ортидан Ўзбекистон ҳукумати яна ўз қобиғига кириб, дунëдан изоляция бўлмоқчими? Бу саволни айни ташкилот вакиллари Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўтказаëтган тадбирда билдиришади. Тепага чиққан зўлдирнинг тезгина пастга қараб юмалаб, олдингисидан ҳам пастга қулай – бу физика қонуни. Ўзбекистон «пахта бойкоти ҷилди, ишим битди – эшшагим лойдан ўтди,» деб ўйласа,  қаттиқ янглишади. Ўзбекистондаги вазирликлар, хусусан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томоғигача коррупцияга ботган. Бу вазирликнинг астрономик ўғирликлари ҳақида Ўзбекистон презиентлигига номзод Мирзиëев Шавкат билармикан? Умуман ўтмиши қоронғи бўлган, сал олдинроқ иқтисодий жиноятлар қилиб қочиб кетгани ортидан қидирувга берилган Беҳзод Мусаев нега яна раҳбарлик креслосида ўтирибди? Кимнинг чўнтаги у. Мана бу иқтибос эса халқаро RFE/RL нашридан:

“Беҳзод Мусаевни ичкарида “Ариповнинг кассири”, дейишади. Мусаев ИИВда қидирувда бўлган, айнан талон-тарож учун. Америкага қочиб ҳам кетган, бошпана ҳам олган, деб ёзишди. Лекин Арипов бош вазир бўлди, орадан ҳеч қанча ўтмай Мусаев ҳам ишга қайтарилди. Жиноят ишлариям, қидирув ҳам ёпилиб кетди.»

Нега деб биров сўрадими? Мана биз берамиз шу саволни Беҳзод Анваровичга. Муҳтарам вазир таниқли ëзувчи Булгаков асари қаҳрамони айтган бир гапни сизга эслатмоқчиман: «Қўлëзмалар ëнмайди». Бу китоб ўзбек тилида ҳам бор – «Уста ва Маргарита» деб аталади. Дарвоқе, бу китоб қаҳрамони Воланднинг цирк буфетчиси билан диалоги ҳам сиз учун қизиқ Беҳзод Анварович! Китоб қаҳрамони Воланд буфетчига қараб дейди: «Бешта банк ҳисобида икки юз қирқ тўққиз минг пулинг бор экан¸ бундан ташқари уйингдаги пол тагида ҳам икки юз дона олтин танга яширгансан. Ҳолбуки сен 9 ойдан кейин мединстититут клиникасининг тўртинчи палатасида ракдан ўласан. Бу пулларни харжлай олмайсан-ку. «

Яхши китоб бу. Қолаверса, Шавкат Миромонович ҳам вазирлар китоб ўқиса севинади. @eltuz2022

Тағин ўқинг
6 июл 2017
Президент Мирзиёевнинг 29 май кунги қарори билан «Ўзбекэнерго» 6 562 нафар электромонтёрни, «Ўзтрансгаз» эса 4 255 нафар газ текширувчини ...
2 октябр 2015
Хозарасп туманининг Саноат қишлоғида Саноат хўжалигининг пахта даласида жойлашган шийпонида бўлдик. У ерда қишлоқ хўжалиги коллежи талабалари жойлаштирилган экан, ...
28 январ 2016
Оддий балиқчи арман қандай қилиб ИШИДчига айлангани ҳақидаги уйдирма суд мажлиси саëз ëзилган сценарийни эслатади. Рассом Элсевар Eltuz.com
22 июн 2020
1989 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети туркларининг уйлари вайрон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...