Асосий мавзулар
5 сентябр 2023

Тошкентда ётоқсиз қолган талабалар, автомобил ҳаридори ва ойлигини ололмаётган врач – ЭП94

Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент, Навоий ва Жиззах вилоятларидан келган.

Дастлабки мактуб Самарқанддан. Мактуб эгаси аҳлат уюмлари орасида қолган ҳовлилар расмини Элтуз порталига жўнатган.

«Самарқанд шаҳар, Саид МФЙ, Мингтут кўчаси 76-инчи  умумий ҳовлиларда яшовчи 40 қа яқин хўжалик фуқаролари Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигини шу аҳволда кутиб олмоқда.» дея изоҳлайди фотосуратлар йўллаган Элтуз обуначиси.

Кейинги мактуб ҳам Самарқанддан. Самарқанддаги «Умид Лизинг» компанияси шартнома қилган машинамни ҳалигача қилиб бермаяпти, дея шикоят қилади Самарқандлик автомобил ҳаридори.

«Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз ходимлари, мен Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган Тошкент Умид авто лизинг компаниясининг филиали билан 2022 йил 24 декабр куни Кобалт русумли автомашинага шартнома қилган эдим, шартномада 2023 йил 17 июн кунига қадар автомашина берилиши ҳақида маълум қилганлигига қарамасдан ҳалигача автомашина йўқ, бир неча маротаба оффисига бордим, кўп маротаба телефон қилдим, жуда кўп ваъдалар бериб келишмоқда, мен ойликга кун кўраман маблағим озлиги ва фоиз ставкаси камлиги сабабли шартнома қилдим, Умид авто лизинг компанияси автомашиналарни бозор нархида тайёр сотаяпти лекин менга ўхшаган оддий халқни қачонгача алдаб келади, буларга чора кўрадиган ташкилотлар бордир?

Сизлардан илтимосим шуларга тегишли чора кўрилиши ва автомашинамни олишимга ёрдам беришингизни сўрайман» дея ёзади самарқандлик автомобил ҳаридори.

Кейинги мактуб Жиззах вилоятидан: Фориш тумани турғуни Маҳаллага сифатсиз асфалт ётқизилганидан шикоят қилмоқда”

“Жиззах вилояти Фориш тумани Илонли МФЙдан ёзмоқдамиз. Йўлимиз 2022 йилги дастур доирасида асфалтланиши режалаштирилган эди. Фақат 2023 йил август ойига келиб асфалт қопламаси ётқизилди. Лекин асфалт сифатсиз –  шағал, тупроқ ва қора сақичдан таркиб топган. Негадир ҳокимлик, сектор раҳбарияти ва маҳалла ҳам бу ҳолатдан кўз юммоқда. Инноватсия агентлиги бу асфалт ишлаб чиқарувчиларига мақтов ёрлиғи бериши керак деб ўйлаймиз.

Маҳалла раисининг бу масала билан иши ҳам йўқ. Туман масъулларига муҳтарам Юртбошимиз ишончини оқлашларини эслатамиз” дея ёзади Илонли маҳалласида яшовчи Элтуз обуначиси.

Кейинги мактуб Навоий вилоятидан. Навоийлик врач аёл суд қарори чиққан бўлса-да, СЕСдан иш ҳақини ололмаётганидан шикоят қилмоқда

“Мен – Меҳрибон Сафарова, Навоий вилоятидан мурожаат қиляпман. Врач бўлиб ишлайман. 2020 йилдан буён Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Навоий вилоят бошқармасидан иш ҳақимни ололмай келяпман. 2023 йил 13 июл куни фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди менинг фойдамга 34 млн 111 минг сўм қўшимча рағбатлантириш тўлови ундириш ҳақида қарор чиқарган. Бошлиқ ҳамда бугалтерия турли баҳоналар билан иш ҳақимизни тўлашни ортга суриб келмоқда. Мажбурий ижро ходимлари ташкилот машиналарини олиб кетганига 1 ойдан ошди, аммо барибир натижа йўқ. Президентимиз инсон қадри ҳақида кўп гапиради. Аммо бизнинг бошлиқлар инсон қадрига эътиборсизлик қилмоқда. Ташкилотимизнинг ишчи-ходимлардан 1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги бор. Президентимиздан барча ишчилар номидан амалий кўмак сўрайман” дея ёзади Навоийлик аёл.

Ва ниҳоят сўнгги мактуб, Тошкентнинг Ирригация институтининг ётоқсиз қолган талабаларидан келган.

“Тошкент ирригатсия институтининг ГТС факултети 2-3-курс талабаларига декан ўринбосари ётоқхонада ҳозирча жой йўқ, бирор ой квартирада яшаб туринглар, деди. Аммо биз бу ўринда таниш-билишчилик қилиняпти деб ўйлаймиз. Узоқ вилоятлардан бориб, қаердан квартира топамиз? Айрим талабаларда қонун доирасида имтиёз ҳам бор. Илтимос, Олий таълим вазирлиги бизларга ёрдам берсин” дея ёзади Тошкентда ётоқсиз қолган вилоятлардан келган талабалар.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
30 январ 2017
Андижон вилоят ҳокимлиги қарорига кўра, 1 февралдан бошлаб шаҳарда “Дамас” русумидаги автомашиналар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмайди. Вилоят ҳокими ...
20 май 2024
2024 йил 30 апрел куни ҳукуматпараст блогер YouTube тармоғида таниқли аёл ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниязовага қаратилган туҳматли видеони чоп ...
18 март 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Бу хафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ...
24 март 2016
Туркманистон президентидан китоб совға олган мулозимлар уни манглайига суртмоқда. Eltuz.com айни ғаройиб сиғиниш ритуали акс этган ҳолатни ҳажв остига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...