Асосий мавзулар
18 январ 2024

Чириган симёғоч, ўчаётган свет ва газ ўрнига шимилдириқ – ЭП116

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоят мактубларини ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Жиззах, Андижон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан келган.

Дастлабки хат Жиззах шаҳридан. Элтуз канали обуначиси Агробанк бўлими қарзни тўхтатиш ҳақидаги маълумотномани бермаётганидан шикоят қилмоқда. Аёлнинг иддао қилишича у банкдан олган қарзларини узган.  

“Агробанк”нинг Жиззах шаҳри бўлимидан узумчилик бўйича кредит олган эдим. Тобим бўлмай маълум вақт даволандим. Шу фурсат ичида кредит тўловим борасида узилиш бўлиб қолди. Банк кредитимни ижрога чиқарди. 2023 йил ноябр ойида қарздорлигимни ёпдим ва менга янги график тузиб беришди. Чунки кредитим 2025 йилнинг феврал ойигача. Банк эса менга ижрони тўхтатиш учун маълумотнома бермаяпти. Аёл бошим билан овора бўляпман. Банк юристидан ижрони тўхтатиш бўйича маълумотнома олишда ёрдам сўрайман”, дея ёзади жиззахлик тадбиркор аёл.

Навбатдаги мактуб Қашқадарё вилоятидан. Худудгаз таъминоти филиали ходимлари тунги селектор мажлислари сабаб уйга боролмай қолишаётганидан нолишмоқда.

“Ҳудудгаз Қашқадарё” ГТФ ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Охирги пайтларда уйга бора олмай қолдик. Сабаби – тунги соат 23:00 да тугайдиган селектор ва соат 24:00 дан тун ярмигача берилиши талаб қилинадиган маълумотлар. Ҳолбуки, иш вақтимиз аниқ-тиниқ соат 8:00 дан 17:00 гача деб ёзилган. Аммо соат 8:00 да келиб, 24.00 дан ўтганда уйга қайтмоқдамиз. Яъни бир кунда 16 соат ишламоқдамиз. Бу мажбурий меҳнат эмасми? Президентимиз мажлисбозликни тўхтатиш ҳақида гапирсалар ҳам баъзи раҳбарлар тескарисини қилмоқда. Бу иш унуми пасайишига ҳам олиб келмоқда. Ҳолат юзасидан ёрдам сўраймиз” дея шикоят қилишмоқда Худудгаз таъминоти Қашқадарё филиали хизматчилари. Суратларда корхона рахбариятининг талаблари акс этган. Кейинги мактуб эса Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидан. Пахта ҳосили жонкуяри қор тагида қолиб кетган пахта ҳақида ёзмоқда.

“Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги айрим далаларда пахта терилмай қолиб кетди. Энди эса ғўзадан ўтин сифатида фойдаланишяпти. Эсиз…” дея ҳасрат қилади у.

Кейинги мактуб тағин эскирган симёғочлар ҳақида. Чириган симёғочлар йўловчилар устига қулаши мумкин.

 “Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Бирлашган МФЙ, Бирлашган кўчасидан мурожаат қилмоқдамиз. Кўчамиздаги симёғочлар носоз ҳолга келиб қолган.

Ўтган йили биттаси қулаб тушди, ходимлар келиб тўғрилади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бошқа столба авария ҳолатига келиб қолди. У ҳам қулаш арафасида турибди.

Хуллас, ҳамма симёғочларимиз чириб тугаяпти. Кўчамиздан ёш болалар мактабга қатнайди. Симёғоч қулаб тушса, уларга зарар етмасин деган хавотирдамиз.

Электр энергия пулини олдиндан тўлаб келмоқдамиз. “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбари Улуғбек Мустафоев ҳолатни назоратга олса миннатдор бўлар эдик. Симёғочларни янгилаб, тунги чироқлар билан таъминлаб беришсин” дея ёзади Андижонлик Элтуз канали обуначиси.

Ва ниҳоят сўнгги шикоят “Очиқ бюджет”да ғолиб келган лойиҳа тақдирига оид.

 “Сурхондарё вилояти Термиз тумани Бунёдкор маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. “Очиқ бюджет” порталида маҳаллани газлаштириш бўйича лойиҳамиз ғолиб чиқди. Аммо туман масъуллари газ йўқ деб лойиҳани амалга оширмаяпти. Ахир, бир неча минг аҳоли овоз берган-ку!

Термиз шаҳридаги уйлари бузилиб, туманга кўчирилган аҳоли сарсон бўляпмиз. Йўл таъмирталаб, чироқ ўчиб туради. На эътибор бор, на ваъдалар бажарилади. Туман ва вилоят ҳокимидан маҳалла муаммоларини ҳал қилишда амалий кўмак кутяпмиз”.

Гапнинг очиғи Ўзбекистонда газ бор, бироқ унга нотавон сиёсат туфайли Россия ширкатлари эгалик қилади. Улар эса мамлакатдаги бор газни аллақачон кўтарасига Хитойга пуллаб қўйишган. Шу боис очиқ бюджетда ғолиб келган Ўзбекистон аҳолига шимилдириқ рўпара қилинади. Тағин сифатсиз кўмир. Унинг бадбўй ҳидидан эса ҳаво ифлосланади. Бу ифлосликларга Тошкент гувоҳ. Агар бу фикрлар нотўғри бўлса Элтуз ҳам расмийлардан жавоб кутади.

Ва бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди.

Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
27 октябр 2020
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мамлакатнинг ўзида етиштириладиган Ўзбекистонда нега кейинги даврда гўшт, тухум ва ўсимлик мойи каби озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлаб ...
1 март 2024
Йўлга чиқяпман. Муқимий айтганидек, қолмай шаҳарга тоқатим, қишлоқ чиқардим одатим. МС: Оғо шу сувуқда, ўйда, ўжоқни ëнинда ўтираваринг ўт кўлаб. Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. РТ: Матчонбой, бир ...
13 апрел 2022
Украина можароси ҳақида ўқийвериб, бир қизиқ воқеа эсимга келди. Анча йиллар олдин бир тилшунослар форумида украин тилидаги бир йўл ...
20 июл 2016
Одатдагидек, бу ишга, яъни ғўза ниҳолларини чеканка қилиш ишларига ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари – боғча опалар, ўқитувчилар, шифокор ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...