Асосий мавзулар
18 март 2024

Чала қурилган уй, исроф бўлаётган сув ва кўмиб юборилган ариқ – ЭП127

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаатни Бухоролик кўзи ожиз ватандошимиз йўллаган. У  чала холда топширилган турар жой уйидаги ноқулайликлар ҳақида вилоят ҳокимига видеомурожаат тайёрлаган.  

Кейинги мурожаат Тошкент вилоятининг Бўка туманидан. Видеода ичимлик суви кўчага оқиб исроф бўлаётгани акс этган.

«Ассалому алайкум элтуз! Илтимос тегишли маъсулларга етиб борсин.

 Тошкент вилояти, Бўка туманидаги ҳолат. Шундоққина Сувоқава Давлат Унитар Корхонасининг бурни остида жойлашган кўча бошидан охиригача сув тошиб ётибди. Ачинарли тарафи 1 ҳафтадан бери тонналаб сув увол бўлаётган бир вақтда қанча инсонлар бир томчи сувга зор.

Барака топгур СУВОҚАВАда бирор кўзи очиқ инсон йўқми? Трубани ямай олмасанг ўчириб қўй, Уйларни зах олиб кетдию.» дея ёзмоқда Бўка турғуни.

Навбатдаги мактуб Андижоннинг Бўстон туманидан. Туманнинг ”Обод” маҳалласидаги фуқаролар ҳавфли, қўл бола симёғочлар, чанг ва лой босган кўча ҳақида ёзишмоқда, улар йиллар давомида айни ҳудудда яшаб келишмоқда.

”Бизнинг маҳаллага туман ҳокими бир неча бор келиб, симёғоч ва йўлларимизни кўрган. Лекин муаммони ҳал қилгани йўқ. Свет жуда паст ишлайди. Сув қайнатиш учун соатлаб вақт кетади. Йўлимиз ҳам лой, чанг бўлиб кетади. Кўчамизга ариқ ҳам келмаган. Меваларни суғоришда қийналяпмиз. Бизга ариқ ҳам керак” дейди мурожаатчи.

Кўрсатилган муаммо бўйича туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлардан ижобий ечим кутиб қоламиз.

Кейинги мактуб Бухоронинг Олот туманидан. Видеода навбатдаги симёғоч акс этган. У Нуробод маҳалласида жойлашган.

Ва сўнгги мактуб Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан.

«Ассалому алайкум, Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Спутник 16А даги ҳолат.

Ариқ ўтказилган, лекин «Хушнуд» маҳаллага киришдаги ариқ қум билан беркитиб ташланган. Сув бечора қаердан оқиб ўтишни билмай сарсон. Бу кўр кўрона қилиниб кетган ишлар» дея изоҳлайди пойтахт кўчасидан ўтган ариқ аҳволи акс этган видеони тошкентлик Элтуз обуначиси.

Ва бу сизнинг эътиборингизга бугун ҳавола этганимиз бешта мурожаатнинг сўнггиси эди.

Кўрсатувимизга келаётган изоҳларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
26 феврал 2018
Каламушлар кема чўкаётгани учун эмас, балки уларга қарши курашишга бел боғлагани учун қочиш ҳаракатига тушиб қолди. Бир неча кун ...
28 март 2022
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи жамоатчилик фаоли Дилдора Боймуродовага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.  ...
5 июн 2020
Оҳ ëз, қандай соз! Мана, ўлмаган қул сиз билан яна бир ëзнинг бошида гаплашиб турибмиз. Ëзни яхши кўраман. Шу ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга олишга боргани ҳақида ёзди: ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...