Асосий мавзулар
20 март 2024

Тоғ ортидаги мактаб, газ баллон ва ертўланинг бадбўй ҳиди – ЭП129

Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Хатлар ёғилишда давом этмоқда. Уларнинг ҳар бири чуқур ўрганишни, демак узлуксиз меҳнатни талаб қилади. Ўртада ҳамиша маблағ билан боғлиқ муаммо бор. Ва сизда уни бартараф этиш имкони бор.

Элтузнинг ютуб каналида раҳмат тугмаси очилди. Экраннинг пастки қисмида жойлашган доллар белгиси акс этган кнопка орқали сиз қўлингиздан келганча спонсорлик ёрдами жўнатишингиз мумкин. Борига барака. Ким учундир арзимасдай кўринган 20 қуруш ҳайрия биз учун янги имкониятлар йўлини очади. Хозирча биз ҳам Элтузнинг янги спонсорлари гуруҳи учун сюрпризлар ҳозирлаш ҳақида ўйлаяпмиз. Уларга атаган дастлабки совғамиз, алоҳида плейлистдаги юзтага яқин, бошқалар учун ёпиқ бўлган видеоларни очиш имконияти бўлади. Эслатиб ўтамиз, Элтузнинг Ютуб каналида икки ярим мингга яқин видео жойланган.

Хатларни ўқишда давом этамиз. Дастлабки мактуб Қашқадарёдан.  Деҳқонободнинг Бақату қишлоғида яшовчи болалар тоғ оша мактабга қатнаб қийналишмоқда.

 “Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бақату қишлоғида яшовчи ота-оналар номидан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимиз чекка, тоғли ҳудудда жойлашган. Болаларимиз тоғ ошиб, 38-мактабга бориб келади. Айниқса, 1-2-синф ўқувчиларига мактабга қатнаш жуда қийин бўляпти. Сел келиши мумкин, кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ота-оналар хавотирда ўтирамиз. Таълим масъуллари “бола сони етишмайди” деб баҳона қилишмасин, илтимос. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий ёрдам сўраймиз” дея ёзмоқда деҳқонободлик ота оналар.

Кейинги мактуб ҳам Қашқадарёдан. Шаҳрисабзда уч йил бурун газ баллони учун тарқатилган карталар хануз ишлатилмаган

 “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидан мурожаат қиляпмиз. 3 йил олдин бизларга туман газ идораси томонидан суюлтирилган газ учун пластик карталар тарқатилганди. Ҳар доим шу карта орқали газ балон сотиб олишимиз ва бундан кейин газ тарқатиш ходимлари нақд пул олмаслиги айтилганди. Буни қарангки, орадан 3 йил ўтса-да, қўлимиздаги карталарни бир марта ҳам ишлатмадик. Маҳаллаларга келаётган балонни 25 минг сўмдан нақд пулга оляпмиз. Бу карталар ишламаса нега чиқарилган? Улар учун ҳам давлатимиз қанча маблағ сарфлаган-ку…” дея ёзмоқда Шаҳрисабзлик газ истеъмолчиси.

Кейинги мурожаат Самарқанднинг Тойлоқ туманидан. Видеода А-377 йўл таъмири акс этган.

видео

Талон-торож учун судланган шахслар яна тизимда ишлаши мумкинми? Кейинги шикоят ҳам Қашқадарёдан.

“Қашқадарё вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Вилоят газ таъминоти ва филиаллардаги айрим ходимларга талон-торож ва ўзлаштириш жиноятларини содир этгани учун судлар томонидан турли жазолар қўлланган. Шунга қарамай, айрим ходимлар ҳануз газ таъминоти тизимида ишлаб келмоқда. Бу суд қарорига беписандлик эмасми? Муҳтарам Президентимиз айтганидек, қонун устувор, жазо муқаррар бўлиш керак эмасми? Ваколатли ташкилотлардан ҳолатни назоратга олишларини сўраймиз”.

Ва сўнгги мурожаат Наманганнинг Давлатобод туманидан. Мустақиллик маҳалласида икки ой бурун қувур ёрилиб ҳаммаёқ сасиб кетган.

«Ассалому алайкум ЭЛТУЗ жамоаси!

Наманган вилояти, Давлатобот тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинидан мурожаат қиляпмиз.

Давлатобот тумани Мустақиллик 50-уй эр тўласида канализатсия қувурлари ёрилиб кетганига 2 ойдан ўтдики, ҳали ҳамон таъмирлаб беришмаяпти.

Ер тўладан канализация қувурлари ёрилиб кетганига жуда ҳам ёмон бадбўй ҳидлар чиқиб ётибди.

Манашу мурожаатимизни элтуз каналида чиқариб беринг, олдиндан раҳмат!» дея ёзади Элтуз обуначиси.

Ва бу сизнинг эътиборингизга бугун ҳавола этганимиз бешта мурожаатнинг сўнггиси эди.

Кўрсатувимизга келаётган изоҳларда кўпинча биз билан қандай боғланиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимиз ёққан бўлса рахмат тугмачасини босиб, Элтуз муҳарририни ҳурсанд қилинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
11 апрел 2016
Ўзбекистонда май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ...
27 сентябр 2023
Бугун Рауф Парфи номи эсланаркан, унинг асл шогирдлари билан бир қаторда устознинг номига суйканиб, «бир нарсалик» бўлиб қолиш илинжидаги ...
28 сентябр 2016
Баъзи имомлар, ҳаттоки, пахта териш ҳар бир мусулмон учун «вожиб амал» дея ҳукм чиқарган, шу билан бирга, Озодлик радиоси ...
14 январ 2022
Бормисиз зукко, ақлли ва самимий дўстим! Ўтган ҳафта мен ҳам сиз каби бутун эътиборимни Ўзекистон қўшниси – Қозоғистонга қаратдим. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...