Асосий мавзулар
3 апрел 2024

Пули туя қилинган мактаб таъмири, сув босган бозор ва ҳайдалган ишчилар – ЭП135

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан келган.

Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиб канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки шикоят Тошкентдан. ЎзЙўлЛойиҳа қидирув институти раҳбари ўзига ёқмаган ишчиларни ишдан бўшатмоқда

«Ассалому алайкум Элтуз!

Мурожаатимизни Тошкент шаҳри Ўзйўллойиҳа қидирув институтидан юбормоқдамиз.

Ишхонамиз 4 ойдан буён ойлик олмаяпти, бу етмаганидек директор Раҳманов Алишер ҳар куни 10 га яқин одамни ишдан бўшатяпти. Сабаби ойлик сўраб бош кўтарганлар экан. Бу юқори турувчи ташкилотимиз Автомобил йўллари қўмитаси ҳам жим қараб турибти, бу одамга чора кўрадиган ҳеч ким йўқ шекилли?

Юқорида қанақадур танишлари борга  ўхшади.» дея ёзмоқда институт ишчилари.

Навбатдаги шикоят метан заправкаларидаги аҳвол юзасидан. Куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра,  метан заправкаларида энг баланд газ нархи 3350 сўм этиб белгилангани хабар қилинганди.

Лекин Андижон вилоятидаги бир қатор заправкалар 3800 сўмдан газ қуяётгани бўйича ЭЛТУЗга мурожаат келди.

Шикоят эгалари, Андижон шаҳридаги “ВИТА ЭКСПЕРТ ГАЗ“ МЧЖ ва Асака туманидаги “ҚЎРҒОНТЕПА ГАЗ ЛЮКС“ МЧЖ Жалақудуқ туманидаги “Шаффоф“ газ қуйиш шаҳобчалари нархларни мана шундай белгилаб олишган.

ЭЛТУЗга мурожаат қилганларнинг сўзларига кўра, Вазирлик тақдим этган рақамларга қўнғироқ қилиб боғланишнинг иложи бўлмаган.

Кейинги шикоят Сурхондарёдан. У ерда бозорни сув босиб, тадбиркорлар азият чеккан.

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги деҳқон озиқ-овқат бозорини 21 мартда 15 дақиқалик ёмғирда сув босиб, тадбиркорлар азият чекди. Бир муддат аввал вилоят ҳокими бозорга ташриф буюриб, тадбиркорлар ҳамда харидорларга қулай шароит яратмагани, савдо расталарини тартибга солмагани, сотув мажмуаси автомобил йўлигача чиқиб кетгани учун бозор раҳбарини ишдан олишга кўрсатма берган эди. Қарангки, бозор раҳбарининг Тошкентда қайси бир идорада ишлайдиган укаси уни дарҳол ишга қайтарди. Бозор раҳбари шарт-шароитни яхшилаш учун энди чора кўрармикан?” дея шикоят қилади сурхондарёлик тужжор.

Кейинги мактуб Самарқанднинг Нуробод туманидан. Фуқаролар мактаб таъмири сифатсиз эканидан шикоят қилишмоқда

«Самарқанд вилояти Нуробод тумани 2-мактабда бир неча йиллардан бери ноҳақликлар давом этмоқда.

Бир неча миллиард сўм ҳаражат қилинган мактабнинг аҳволи жуда ачинарли. Таълим вазирлиги бу воқеаларга  нима деркан? Мактаб директори Х. Ирисовнинг қорни қачон тўяди?» Мурожаат эгаси мактабдаги ачинарли холат акс этган видеони ҳам илова қилган.

видео

Сўнгги мактуб ҳам Самарқанддан. Хўжасоат маҳалласи турғуни гаровга қўйилган мулки, пасайтирилган нархда аукционга чиқарилганидан ташвишланмоқда.

“Мен – Аваз Абдуллаев, Самарқанд шаҳри Хўжасоат МФЙдан мурожаат қиляпман.  Самарқанд шаҳри Зиёкор кўчасида жойлашган мулким “Агробанк” томонидан 885 миллион 900 минг сўмга баҳоланган эди. Аммо гаровга қўйилган ушбу мулким банк томонидан 562 миллион 500 минг сўмга аукционга чиқарилмоқда. Банкнинг маҳаллий масъуллари аниқ ва тайинли жавоб бермаяпти.  Бунинг устига, ноқонуний ҳаракатларини тан олмай, менга руҳий ва молиявий босим ўтказмоқда. Қонуний ҳуқуқларим ҳимоя қилинишини сўрайман” дея ёзади Хўжасоат маҳалласи турғуни.

Ва бу ҳозиргача эълон қилганимиз сўнгги мактуб эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
22 июн 2016
Истанбулнинг Бақиркўй туманидаги саккизинчи оғир жазо маҳкамасида давом этаëтган суд жараëнида қотиллик ташкилотчиси дея кўрилган Собир Шукуров ва қатлни ...
7 октябр 2023
Невзоров телеграм каналида билдирилишича, Россияда спортчиларнинг мамлакат ҳудудини тарк этишини тақиқловчи «қарор» кучга кирмоқда. Муаллифнинг ёзишича, одамларни изоляция қилиш ...
6 июл 2016
30 июнда Сурхандарё вилояти Термиз туманида маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашуви чоғида Ўзбекистон президенти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Хоразм лазгиси янграганда ...
27 август 2018
Швециянинг Telia трансмиллий коммуникация компанияси собиқ бошқарувчилари 4 сентябр куни Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнорага пора беришгани ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...