Асосий мавзулар
17 май 2024

Кинотеатрда эзғиланган қиз – РТдан ваъз

РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило. Хиводайи Гулнора бийи, Исмойил олқош, Сопоргул опо, Сўлтонпошшо апкала, ҳокимла, Матчон бувони Москвадайи асрак охтиқлори ничиксизла…

РТ: Матчон Суқулиш, Элтуз ютуб канали сен учун саломхонага айландими? Хонқали мират, намангонча мулозамат ортиқча…

МС: Оғо ишитдингизми, Нукусдаги мулозимло кўрлани кутубхонасино китоб олдиқ деб давлатни 700 миллион пилини кисая урибдило. Била напақот сепаратчи, балки улли ўғри ҳам аканла.

РТ: Матчон суқилиш иним, Тошкентдаги кўчага радар ўрнатаётган 26 ёш эркак ток уриб ўлди .

MC: Шўпрлани қарғиши урди!

RT: Электрикда нима айб? Жарималарни у ўйлаб топмаган-у!

Ҳамма радарларни олиб ташласа, шопирларга яхши бўлади. Йилига ўн минг одамни гўрга тиқади. Ўткан йили 3 мингдан кўп эди шекилли!? Булар одамларни пиёдалар ўтиш жойида уради, тратуарда уради, мактаб ўқувчиларини уради, бохча болларни уради. Бир-бирини уриб қирилиб кетса ҳам майли буларга, фақат радар уриб иштроп тўламаса бўлди. 70 деган жойда 120 хайдаб битта ака-укани уриб ўлдириб, палакатда бу деб қийшайиб туради. Яна нима бўлсин?!

Шилқимистон news

Наманганда 7 ёшли қизга уятсиз секс ҳаракатлар қилган 68 ёшли  хожи отахон қамоққа олинди.

MS: имонсиз корри жолотой

Тошкентда бегона аёлга шаҳвоний  секс шилқимлик қилган 25 ёшли йигит 10 суткага қамалди

МС: корсилдоп учиб гурсилдап сингой

Тошкент вилоятида қайинукасининг турмуш ўртоғига секс шилқимлик қилган эркак қамалди.

Эркак қайинукасининг хотинига қараб, ўзининг асбобини ушлаб дрочит қилган ва шаҳвоний шилқимлик қилган .

Аксар ўзбек эркаклар каби озабоченный уродни тинчитиш учун етиб келган ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

3 май куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди  ҳукмига кўра, бу тавияга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

МС: иби кисруруш

Кинотеатрда қиз боланинг эмчагини эзгилаган йигит 5 суткага қамалди.

МС: Ўзини кадиси акан потиёли. Кинохонони директири онгиб дурип, милисага чуғилопти. Бизани вохтимизда. Кадилани киноға аккириб тутиштираварар адик. Новви давади Навоий отомиз

Жингл

Шовот суди хотинини болта билан 17 бўлакка бўлиб ўлдирган 72 яшар духтрни 10 йилга қамади. Хотин гўрда эр қамағда

МС: Ҳа, гечаси давленияси гўтарилиб оғрибди , хотинина, дори бар дабди, хотини дорисини берибди, кейин сан мани сеҳр жоду атиб касал атдинг деб болта билан чопибди.

Сурхондарёда қишлоққа келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди

Маълум қилинишича, 15 май куни Сариосиё туманидаги “Жаннатмакон” МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида у ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган.

Айиқ 74-сонли мактаб ҳудудига ҳам кирган. Ҳолат кутилмаганда юз берган ва айиқ тажовузкор ҳаракат қилган. Йиртқич мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва у отиб ўлдирилган.

Жароҳат олган ИИБ ходими тиббий текширувдан ўтказилган. Шундай қилиб, ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган айиқ гўрда…

Намойишлар эркинлиги

Видео Грузия

Бу Грузиядаги намойиш, 3 хафтадан буён давом этмокда. Бугун студентлар ўқиш ташлашди. Грузия россиядаги каби иноагентлар тўғрисидеги қонунни қабул қилмоқчи, улар бунга карши. Биз Европа билан яшашни хохлаймиз дейишмоқда.

МС: Гуржистон бизадан камида 50 йил алдинда, шундоном холқ норози, мусаппо осмон қабилиндайи эртакла вулара ўтмийди.

«Тбилисидаги каби Қўзғолон керак эмас бизага»

Инқилоб ва қўзғолон ëмонлиги, ҳамда осмон мусаппо бўлган тинчлик ҳақида пост қўйинг деб илтмос қилишди. Чунки инқилоб бўлса, Гафур ўғрига ëмон бўларкан. Инқилоб бўлса, Сардобани бошимизга бало қилган Сангинову Раматовлар маъюс бўларкан. Умуман инқилоб бўлиб, халқ ўз ҳақини талаб қилса қайнотаси даврида жит қилаëтган киëвчикларга ҳам қийин бўларкан. Шунинг учун мана ëздим.

Э, одамлар дарров тинчликди қадрига етиш. Гўристонни кўринг қандай тинч. Ëтибди ўликлар чиириииб. Бир кун уруш чиққан жойдан етти миллион йиллик ризқ кетади. Мана динозаврлар бир бири билан урушиб қирилиб кетди. Кўтини қисган калтакесаклар юрибди биланг биланг қилиб судралиб. Тинчликка нима етсин. Мана қозоқда яхши ишлаб юрган инвестор Патах Шодиев кетди қолди. Уруш ëмон тинчлик эса ëхши. Ишонмасангиз семиз арслон (Лев Толстой) ëзган Уруш ва Тинчлик китобини ўқиб кўринг. Дарвоқе харф танимайсиз. Аудиосини ютубда тез кўриб олинг. Ўзи қозоқ дегани уришқоқ келади. Тўйларда ҳам тўбалашиб сал гапдан уруш чиқаради. Келин ўғирлайди. Хотин устига тўқол олади. Хотинни уради. Қайнанасини менсимайди. Кўп гўшт ейди. Қўли ишга келишмайди.

Ош овқатига битта ўзбекни, боғ роғига яна бир ўзбекни, супур сидирга яна бир ўзбекни хизматкор қилиб ëллаб олиб қўяди бетинг қурсин қозоқ. Бунинг устига яна бир ўзбек қизни ўйнаш ҳам қилади.Маънавияти йўқ уларни. Ақчаси бор холос. Хуллас тинчликни қадрига етинг. Мана Анжандаги медсестралардан ўрнак олинг. Кечаси дежурний врачни кундузи вилоят хокимини кўнглини овлайди. Ҳар уч кунда эрини ҳам хурсанд қилади. Ҳаммага мазза. Нима кераги бор урушиб талашиб. Тўғри ҳоким ер сотиб пора олади. Боринг бир миллион доллар пора олади. Олган рози, берган рози сенга нима. Сен чиройли сабр қилсанг, ўлиб кетганингдан кейин чиройли ажрини оласан. Сен Ўзбекистон деган заминга бир чўп тиқиб суғуриб олиб қара. Нима қолди. Тешик қолди. Бир пас қараб турсанг, ўша тешикка ҳам биннарса тушади. Қуртми чувалчангми, хуллас биннарса. Ўша тешикка ҳам ризқ беради. Сенику ўрадай оғзинг бор, сенга шу размерда егулик кевуради. Кемаса темир даптар орқали гум помош оласан. Ўлмайсан ишқилиб. Сталинга сиғинган ота бовонг, Брежневни тавоф қилган энанг момонг қаторида сенам дунë нуфузида бир ноль бўлиб ўтиб кетасан. Итбалиқ катта бўлса қурвақа бўлади. Сен шовқин қилганинг билан нимаям бўлардинг. Катталарнинг бизнес қилишига ҳалақит берасан холос.  Сенга насиҳатим Қўзғолон деган сўзни ишлатма. Унинг ўрнига тинчлик, мусаппо осмон, уч эгизак сўзини ишлат. Яшасин тинчлик. Миру Миромон.

Расмда анжанликлар прокурорни сўйишга апкетмоқда.

Шохларгаям қийин

Шерали Жўраевнинг уйдан ҳайдаб юборган ўғли Шоҳжаҳон Жўраевни  ажрашиб кетган хотини судга берди.

Собиқ хотиннинг Элтуз мухбири кўрган аризасида «Шохжахон мени онамдан сўкди, ҳақорат қилиб силтади» деган гаплар бор.

Аризага кўра Шохжахон Жўраев 2023 йилнинг 12 декабрида собиқ хотинининг уйига бориб роса сўккан.

3 марта палонингга палонимди тиқай деган. 4 марта бувинг билан жинсий алоқа қилай деган. Қанжиқ, жалаб, ойим ва яна ашиинча гапди вагонлаб айтган. Кўзларини олайтирган. Ўрта бармағини кўрсатган. Силтаб силтаб ташаган.

Бу ариза асосида Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг 140 (ҳақорат қилиш) моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2023 йилнинг  7 февраль куни ҳам Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган эди.

Расман тасдиқланмаган гапларга кўра Жўраевнинг хотинидан ажраб ўзидан 8 яшар катта бола бақрали хотин билан яшаб юрган. Бу эса миллат устуни бўлган мархум Шерали Жўраевга яхмаган.

Шерали Жўраев ўз пушти камаридан бўлган ўғлини оқ қилиб уйдан ҳайдаб юборган.

«Бор кўприкни тагида ëт» деган Шерали Жўраев ўғлига. Ўғли бўлса отасини сўтга бериб, яна уйга кирволган.

Ашнақа гап. Шохларга ҳам қийин. Уларга текин қатиқ бериш керак.

Прокурор нега Бочка тепасидан туриб чоптирди?

Азиз Несинни севиб ўқийман. Кошки, мен ҳам унга ўхшаб ëзсам, деб орзу қилганман.

Шу мавзуда ҳажвия ëзиш таклифини олганимга ҳам уч кун бўлди.

Уч кунда уч қатор нарса ëза олмай, қўлимга тахтакач компьютеримни олиб, Интернет аталмиш нахрул кабир тубларида ғаввосдек сузиб, маъно аталмиш дуру жавҳарларни излай бошладим.

Қарасам, биттаси Facebookка видео юклабди.

Порно бўлса кўрмайман, таҳоратни янгилашга тўғри келади, деб турсам видео ўз-ўзидан сассиз ҳолда бошланиб кетди.

Видеода битта хотин мушукни тепиб-тепиб, ўқлов билан уриб уйдан чиқариб юборади. Шу билан видео тугайди.

Худди Азиз Несиннинг “Мушт кетди” ҳикоясидаги манзара.

Ўйлаб қолдим, нега бу уй хоними бечора мушукни миëвлатиб уриб солди.

“Абдужаббор, сенда бир гап бор” деб масалани ўргана бошладим…

Олтин куз Чорвоққа сепини ëйиб ташлаган ҳузунли кунларнинг бирида, Гарангоҳанг зампрокурори, Ободюнус полиция бошқармаси опери ва яна бир мелиса биргалашиб, пивохўрлик қилишга қарор беришди.

Пивохўрлик учун Чорвоқ биқинидаги Бочка пивохонаси танланди.

Азиз меҳмонларга Бочканинг иккинчи қаватидан жой қилиб беришди.

Энг кўп зампрокурор ичди. Бош прокурор шарафига кўтарилган бир бокал пиво билан бошланган марафонни юртбошининг завжасига бағишланган ўнинчи бокал бир пасда қувиб етди.

Худди шу онда зампрокурорнинг ўзи, гўёки бочка ичидаги пиво тўла бочкага айланган эди.

Одам бочка эмас. Ичидаги суюқликни узоқ вақт сақлаб тура олмайди.

Зампрокурор ўзбек прокурорларига хос танбаллик билан ўрнидан туриб, иккинчи қаватдаги ойнадан пастга қараб чоптира бошлади.

Зампрокурор яратган шаршарага икки мелисанинг жилғаси қўшилди.

Ҳудди тоғ тепасидаги музлар эриб пастга шириллаб тушгани каби гўзал манзара.

Пастдаги халқ прокурнинг шаршарасини оби раҳмат каби қаршилаб, хурсанд бўлишиб кутиб олди.

Улар зампрокурор «айнан мени устимга сийди», деб мақтаниш учун шаҳарнинг тўрт тарафига тарқалиб кетди.

Айнан мана шу жиҳат Бочканинг акахонлари бақувват хўжайинига ëқмади.

Иккинчи қаватидан прокурор сиядиган Бочкага одамлар келмай

қўйиши мумкин.

Антиреклама дейди буни.

Шу боис, Бочка эгаси ўз қоровулларини чақириб сийғоқ прокурор ва унинг икки шеригини роса калтаклаттирди.

Калтакдан қийналиб кетган бечора прокурор телефон орқали наряд чақиртирди.

“Биз пиво ичаëтганимизни кўра олмаган экстремистлар ўзбек ҳуқуқ- тартибот органларини тамсил қилган биз каби ҳокисор прокурорларга қарши ашаддий ҳужумга ўтди, тезроқ келинглар!” деди у.

Сал ўтмай Бочкани қора қузғундек қора маскалилар босди.

Улар Бочка эгаси, бармен ва официантларни ошпазларга қўшиб, роса калтаклашди.

Аммо, бу аснода зампрокурорнинг иккинчи қаватдан туриб, сийгани Бош прокуроргача етиб борди.

Мўйловини бураган Бош прокурор зампрокурорни сўкиб-сўкиб, кетига тепиб-тепиб кабинетидан чиқариб юборди.

Зампрокурор эса прокуратура терговчисини ўз кабинетига чақириб, сўкиб-сўкиб, кетига тепиб, чиқариб юборди.

Прокуратура терговчиси эса уйига бориб, хотинини сўкиб, уриб

ташлади.

Хотини эса мушукни ўқлов билан уриб кўчага ҳайдади.

Айни ҳолатни эса кўчадаги қўшни бола телефонига тушириб интернетга илиб қўйди.

Агар зампрокурор Бочкани иккинчи қаватидан туриб сиймаганида, мушук бечора калтак емаган бўларди.

Шу ерда ҳикоя тугади.

Ҳикояни Стокхолмда яшайдиган ëзувчи укамга ўқитиб кўрдим.

“Бу Азиз Несинга тақлидку. Ўзинг оригинал қилиб ëзсанг бўлмайдими?“деди бир қориндан тушган укам.

Ҳикояни классик услубда ëзишга уриниб кўрдим.

Хуллас бошидан бошлаймиз.

Олтин куз Чорбоққа сепини ëйиб ташлаган ҳузунли кунларнинг бирида Бочка кафесининг олдидаги ўриндиқда ўйга толиб ўтирибман.

Бирдан устимга сув томчилари туша бошлади.

“Ëмғир ëғмоқда”, дея шоирона ўйларга толдим.

Аммо “ëмғир” ҳудди қумғон жўмрагидан тушган каби бир йўналишда шиддат билан фақат менинг устимга тушарди.

Атрофни шиптир ҳиди тутиб кетди.

Тепага қарасам иккинчи қаватдан ГарангОҳанг зампрокурори,

ОбодЮнус полиция бошқармаси опери ва яна бир мелиса қўшилишиб сийи-и-иб туришибди…

Эслатма: Бу ҳажвияни ноябрь бошида Тошкент вилоятидаги Бочка қаҳваҳонасида юз берган жанжалга ўхшатган бўлсангиз, бу ўхшашлик тасодифдир.

Мирзиёевни сўкканлар қамалди

Йил бошидан буён Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласини интернетда ҳақоратлаб, постлар жойлаган бир гала қашшокларга жазо тайинланди.

Аниқланишича, Самарқанд Давлат университетининг 4-босқич талабаси бўлган 25 ёшли йигит 2023 йил 23 май кунидан 22 август кунигача Instagram’да Ўзбекистон президенти ҳақидаги 10 та видеога амалдаги президентга қарши ҳақоратловчи нутқларни баён қилиб, қўпол ва уятли сўзлар билан амалда исботи бўлмаган асоссиз туҳматдан иборат постлар қолдирган.

Суд ҳукми билан унга ЖКнинг 58-моддаси 3-қисмига асосан иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Шунингдек, 2024 йил 22 январь куни ЖИБ Жиззах шаҳар судида наманганлик 29 ёшли эркак ҳам президентни ҳақоратлагани учун 4 йил озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.

Аниқланишича, у 2020 йил июнь ойида TikTok’даги видеога президент Шавкат Мирзиёев ва унинг онасини ҳақорат қилиб, изоҳ ёзган.

Фарғоналик 33 ёшли эркак TikTok’да саҳифа яратиб, президент Шавкат Мирзиёевни турли хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, видео жойлаган. У бу ишини бир неча маротаба қилгани аниқланган. Мазкур эркакка ЖКнинг бир нечта моддалари билан 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Шунингдек, 2024 йил январь ойида самарқандлик 26 ёшли ва 30 ёшли ҳамда қорақалпоғистонлик 25 ёшли эркаклар Instagram’даги Шавкат Мирзиёев ҳақидаги 15 тадан ортиқ видеоларга давлат раҳбарини тури сўзлар билан ҳақоратлаб, уятли сўзлар билан изоҳ ёзгани аниқланган.

Самарқандлик икки эркак 2 йилга, қорақалпоғистонлик эркак эса 1 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган.

2024 йил февраль ойида эса фарғоналик фуқаро Facebook’да президент ҳақида бир нечта ҳақоратли видеолар чиқаргани аниқланган. У президентнинг номи қўлланилган ҳолда «Хоин Мирзиён” деган ҳақоратли жумлалари бўлган шеърни жойлаган.

У ЖКнинг тегишли моддалари билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, фарғоналик 60 ёшли аёл YouTube орқали президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев ва президент Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳақоратли видео жойлаган.

Унга 3 йилга озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинланган.

Самарқандлик яна бир фуқаро эса Самарқанд вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Ўзбекистон президентининг ички ишлар органи ходимларига берган ваколатларидан норози эканлигини баён қилиб, президентни ҳақоратлаган. Унга 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Сал олдин  наманганлик 1996 йилда туғилган йигит ҳам президентга қарши ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Вақт қадри

Вақт қадрига етиш керак деймиз. Сиз вақт музейи борлигини биласизми? Техрондаги озарийлар яшадиган маҳаллада вақт музейи бор. Арабча вақт сўзини форслар замон деб ўз тилиида шарафлайди.

МС: Бизада вохтни қодрини билмийдила. Ирғонсом гуним ўтар дап юрийварадила…

Фалсафа ва бадиий адабиётда кенг эътироф этилган тушунча бўлган вақт саёҳати – бу объект ёки шахс томонидан космосдаги турли нуқталар орасидаги ҳаракатга ўхшаш вақтнинг маълум нуқталари орасидаги ҳаракат тушунчаси, одатда гипотетик қурилма сифатида маълум вақт машинасидир.

Бу ерда, Теҳроннинг “Замон” музейида ўз тасаввурингиз ёрдамида ўтмиш, асрлар ва ҳаттоки минг йилликларга саёҳат қилиб, аждодларимиз вақтни сув соатлари ва сув соатларидан ўлчаш учун қандай саъй-ҳаракатлар қилганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. ёғли соатлардан қуёш соатларига ва шам ёки қум доналари ёрдамида бошқариладиган соатлар…

МС: Сизам шўрда тормоза босинг оға, муҳим иш билан банд обуначиларимизни вохтини олмин.

Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
4 феврал 2022
Ўзбекистондаги кадрлар алмашуви кишини сергаклантиради. 20 йиллик шартли қамоққа ҳукм этилган Козим Тўлаганов ҳокимият тизимига қайтди. Корруцияга алоқадор Абдулла ...
30 август 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 5-қисми дўстлик ва нонкўрлик ҳақида. «Мен ҳайрон қолардим: дунёда ёмонроқ ишлар бор. Қотиллик бор, ...
17 декабр 2019
Сўконғичлиги билан ном чиқарган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган навбатдаги аудиоёзувида газ йўқлиги ...
3 феврал 2016
2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...