Ётқизилмаган сув қувури, асфалт ва заҳарли тутун – ЭП 198
Янги Ўзбекистоннинг эски муоммолари. Жиззахда беш ойдан бери ҳал қилинмаган сув қувури, Андижонда асфальт, Навоийда эса заҳарли тутун муаммоси. Ғаллаорол, Булоқбоши турғунлари ва ойликларини ололмаётган Санег ишчилари шикояти.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Элтузга узлуксиз ёғилаётган мурожаатлар уларнинг маҳаллий ҳукумат эътиборидан четда қолиб кетаётганини кўрсатмоқда. Муаммолар ечими Элтуз порталида. Бизга ёзинг, видеоларимизни баҳам кўринг! Эслатиб ўтамиз бугунга келиб ютубдаги каналимиз обуначилари сони 719 мингдан ошди. Каналимизга обуна бўлинг. Экран остидаги спонсорлик, суперчат, суперстикер, супер рахмат тугмаларини босиб Элтуз канали ҳомийларидан бири бўлинг.
Демак, бугун эътиборингизга тақдим қилмоқчи бўлганимиз дастлабки мактуб Жиззахнинг Ғаллаорол туманидан. Самақанд маҳалласида 5 ойдан бери сув қувури муаммоси бартараф этилмаган.