Ҳокимни бир уриб йиқитган Баҳодир
Бухоронинг сўконғич ҳокимларидан бирини мажлисда бир уриб йиқитган олотлик фермер Баҳодир Шарипов номи элга овоза бўлди.
Айрим манбалар, ҳусусан Озодлик радиоси, фермерга биринчи бўлиб мушт кўтарган Олот ҳокими Шерали Саломовнинг илгаридан оғзи шалоқлиги ва унинг фермерлардан илк бор калтак ейиши эмаслигини билдиради.
Айни мажлисда жанжал, фермернинг “сақич чайнаб” ўтирганидан бошланган.
Кейин ҳоким фермерни онасини ағдариб сўккан ва фермерни тепага олиб чиқиб ура бошлаган.
Полвон йигитлардан бўлган Баҳодир ҳам қарсиллатиб ҳокимнинг қулоғини тагига туширган ва ҳоким гуп этиб ерга йиқилган.
Ҳоким Шерали Саломовнинг бу зарбадан накаут бўлганми йўқлиги номаълум, бироқ уни уриб йиқитган Баҳодир Шариповнинг саккиз суткага қамалгани рост.
Айни воқеаларни акс эттирган рассом Элтуз ҳажвий суратини суратини Eltuz.com нашри эътиборингизга тақдим этади.
Рассом Туз
Eltuz.com