Ахмадбой кимнинг фойдасига қулатилди?
Аҳмадбой ширкатининг текширилиши натижасида, Озодлик радиосининг билдиришича, 13 миллиард 138 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари мусодара этилган.
Хабарларда шунингдек, ишбилармоннинг Тошкентдаги уйи тумонот одамлар ва милиция қуршовига олингани, рейд ортидан 20 нафар шахснинг хибсга олингани, айримлар юрак хуружидан шифохонага ётқизилгани айтилади.
Суд ҳали бошланмасидан туриб эфирга узатилган ЎзТВ кўрсатувида, Аҳмадбойдан устама эвазига пул олган ва унга 100 фоиз устама илинжида пул берганлар ҳақида, унга қарши товламачилик, фирибгарлик ва алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказгани айтилади.
Шунингдек ОАВ хабарларида Ахмадбойга нисбатан валютани қонунга хилоф равишда олиш ва яшириш бўйича жиноий иш очилгани ҳақида билдирилади.
“Катта дивидент” таъмасида пуп берган минглаб фуқароларнинг бир қисми пулларининг қайтарилишидан аллақачон ноумид қолаётган бир пайтда, бошқалар Аҳмаднинг уйидан эни 4, узунлиги 10 метрлик Isuzu русумли юк машинасида олиб чиқиб кетилган пулларнинг изини қувишни кўзламоқда.
Рассом Туз
Eltuz.com