Cатира
25 июн 2016

Тошкентдаги ажралиш ҳайкали қошида

23 май куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан чиқиб озроқ яëв юриб, тошкентликлар орасида “ажралиш ҳайкали” дея ном чиқарган монумент олдига бориб қолдим.

1966 йил зилзиласига атаб қурилган бу ҳайкал ҳақида латифалар кўп. Шу пайт қўлимдаги ақлли соатим пинг-пинг қилди. Лондондаги дўстимдан СМС келибди.

“Фалокат. Британия Европа Иттифоқини тарк этди” деган ëзувга кўзим тушди. Кейин билишимча, Британия халқининг 52 фоизи Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқишни ёқлаб овоз берибди.

ЕИдан чиқишга қарши бўлганлар референдум натижаларини “фалокат”, уларнинг рақиблари эса “Британия мустақиллик куни”, деб баҳолабди.

Бу гапларни ўқиб туриб кўзим ҳайкалга тушди. Монументда битта қовоғини солган эркак қўлини силтаб, “Етар ажраламан деб шаҳдам олдинга қадам ташламоқда. Аëл киши эса “Мендан ажралма” деб дод солмоқда. Ҳайкал олдида тўртбурчак тош дарз кетганича турибди.

Европа Британиядан ажралдим деб ғуссага ботар экан, Тошкентда бу воқеага тайëр ҳайкал турибди.
Мошолло!!!

Этюднигимни очиб, сув бўëқлар билан бу ҳайкалнинг расмини чиздим.

Деярли ўзгаришсиз чиздим. Фақат монумент олдидаги дарз кетган тошга БРЕКСИТ калимасини ëздим.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июл 2016
Аввал ҳам айтганмиз, “Қишлоқ ҳаёти” ажойиб газета. Қишлоқ одамларига, деҳқонларга экинни қачон экиш, гўнгни қачон қаерга ишлатиш борасидаги қиймати ...
15 октябр 2019
Элтуз нашри “Ёзарнинг саси” рукнида ўзбекистонлик таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева фикрларини эътиборингизга тақдим этади: “Горбачёвнинг ошкоралик сиёсати барчамизнинг кўзимизни ...
27 ноябр 2019
– Газетада ишлаганмисиз? Қайси газетада ва ким бўлиб ишлагансиз? – “Эрк” деб номланган газетада журналистлик қилганман. Хабарингиз борми, эшитганмисиз ...
15 феврал 2017
13 феврал куни жазони ўташ муддати тугагани ортидан 69 ëшли Рустам Усмонов қамоқдан чиқарилди. Миллионер Рустам Усмонов 1998 йили ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...