Cатира
5 август 2016

Саида Раметова – ўзбек мутассиблари ғазаб нишонида (видео)

Таниқли актриса Саида Раметова билан боғлиқ видео водий ресторанларидан бирида қўл телефонида тасвирга олинган бўлиб, бунда у ҳинд қўшиқлардан бирига драмтеатр актёри Юнус Асқаров билан рақсга тушади.

Бироқ, ҳар сафаргидек видео тармоқда яшин тезлигида тарқалди ва мутассиб ўзбек танқидчилари ва маънавият доҳил сайтларнинг дарғазаб танқидига учради.

“Андишали келинчак”да қайнона, “Нодирабегим”да Увайсий, “Соҳибқирон”да Бибихоним каби буюк шарқ аёллари образини яратган Саида Раметовага ерда узала тушиб рақсга тушиш ярашадими? Буни қайси мезонлар билан ўлчаш мумкин?” дея ёзади ўзини аҳлоқ ҳимоячиси санаган “Қалампир” сайти.

“Ахир у артист, отин ойи эмаску!”, дейди рассом Адолат ва машҳур ўзбек кино ва театр юлдузининг айни ҳолатини акс этдириб Eltuz.com нашрига йўллайди.

“Саида Раметовани нима жин урди?” мақоласи муаллифи президент Ислом Каримовнинг “маънавий ҳаётимизни юксалтириш йўлида бошқалар ҳавас қиладиган қандай катта натижалар”га эришилгани ҳақидаги гапларини келтириб, актрисани қилмишига жавоб беришга чақиради.

“Мендан душманларим қасд олмоқчи бўлишган”, дея изоҳ беради айни лавҳанинг тармоқда тарқатилишига Саида Раметованинг ўзи. Унинг билдиришича у шахсий базмда спектаклдан парча ижро этган.

Айни пайтда унинг яқин ҳамкасби, машҳур “Темир хотин” филмида ўзи ҳам ҳиндча мотивларга рақсга тушган актер Мурод Ражабов Даракчи нашрига берган интервьюсида: “У нима қилган бўлса, шахсий ишидир!” дейди.

Бироқ, Ўзбекистонда машҳур артистларнинг шахсий ҳаёти мавжуд мафкура институти жазо нишонига айланди.

Тўйларда қатнашгани учунгина истеъдодли артист Саида Раметова театрдан ҳайдалди.

Тошкентда чиқадиган “Бекажон” газетасига ўз ҳамкасби ҳимоясига изоҳ билдирган Мурод Ражабов ижтимоий тармоқлар қанчадан қанча одамларни шарманда қилаётгани, бундай бемаъни нарсаларга қарагиси ҳам келмаслигини айтади.

Саида Раметованинг ўзи сўнгги бир-икки йилда бир неча бор шундай зарбаларга дуч келганини, энди эса бу йўлни топишганини айтади. Бироқ унинг фикрича, қилдан қийиқ қидираётганлар ҳеч нарсага эришганлари йўқ.

“Ким нима деса десин, ким нима қилса қилсин – мен ўзимга ишонаман!” дейди у.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 апрел 2018
Олий Мажлис Сенатида 29 март куни Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистонга ҳавф солаётган исломий таҳдид ҳақида ...
25 декабр 2018
Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга нисбатан давомий равишда ортиб бораётгани қисқа ва ўрта истиқболда мамлакат ташқи қарзларининг кескин кўпайишига олиб ...
2 июн 2020
Тармоқда 2 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дея ишонилган аудиоёзув тарқалди. Унда давлат мулозими “Сўх туманини харитадан ...
30 май 2020
“Элтуз” мухбири Фарғона вилояти телевидениеси журналисти Усмонжон Қодиров 28 май куни 15 суткага қамалиб, кейин жазо муддати 2 суткага ...
Блоглар
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...
20 октябр 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ...
15 октябр 2020
Ўнта роман ёзай, элликта шеърий тўпламим нашр этилсин, ёзганларим дунёнинг барча йирик тилларига таржима қилинсин, ...