Каримов шахсини илоҳийлаштириш
Ўзбек сегментида Каримов ўлимидан сўнг агрессив троллинг авж оларкан, ижтимоий тармоқда президент Ислом Каримов ўлими фонида унинг шахсини илоҳийлаштириш мотивлари пайдо бўлди.
«Сўз бериб айтаманки, юртбошимга бирон нима бўлгудек бўлса, сени Аллоҳим дея асло тан олмайман!» дея ёзди Ижтимоий тармоқ юзерларидан бири.
«Бу инсон пайғамбардир!» деган битикни кўриш мумкин ижтимоий тармоқдаги юзерларнинг беҳисоб ҳамду санолари ичида.
«Мен учун икки худойим мавжуд, биринчиси инсониятни яратган аллоҳ, иккинчиси юртбоши…» давом эттиради ўз фикрини Senga oshiqman ники остида Каримовнинг «яратган бандаси».
Рассом Адолат eltuz.comга жўнатган сўнгги расмларида айни ҳақиқатларни акс эттиради. «Мен энди Худога эмас, марҳум Ислом Каримовнинг арвоҳига сиғинаман!» дейди сўзига содиқ қолган юзер, юртбошиси ўлганидан сўнг.
Айни пайтда Самарқанддаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида қурилган Каримов мақбарасини зиёрат қилаётган унинг қизи Лола ва рафиқаси Татьяна Каримоваларнинг янги видеоси пайдо бўлди.
Филмда имом билан фақат шу икки шахс ва бўш стулларни кўриш мумкин. Каримовнинг бошқа қариндошлари, набиралари ва тўнғич қизи уни зиёрат қилгани ҳақида бирор маълумот йўқ.
Каримов шахси илоҳийлаштирилар экан, унинг бошқа қариндошлари ҳам борлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмайди.
Рассом Адолат
Eltuz.com