Мирзиёев ва молиявий пирамида
23 сентябр куни президент вазифасини вақтинча ижро этувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун Ўзбекистонда энг йирик молиявий пирамида қургани иддао қилинган 38 ёшли тадбиркор чинозлик Аҳмадбой Турсунбоев ҳибсга олинганидан уч ойдан кўпроқ вақт ўтиб кучга кирди.
Янги қонунга кўра, бундай жиноят қилганлар эндиликда «энг кам иш ҳақининг 100 дан 300 баробаригача миқдоридаги жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этилиши ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши» мумкин.
Агарда молиявий пирамида такроран ёки хавфли жиноятчи томонидан коммуникация тармоқлари ёрдамида барпо этилган бўлса, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши алоҳида таъкидланган.
Чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунов йилига камида 100 фоиз дивидент ваъдасини бериб одамлардан омонат олиш билан шуғулланиб келган, унинг уйи тинтув килинганида, 7,9 миллион доллар ва ичи олтин буюмлар билан тўла сумкалар мусодара қилинган, ўзбек матбуоти “Турсунбоевга пул берганлар сони 40 мингдан ошиқ» эканини таъкидлаган эди.
Бироқ, Ўзбекистонда пул ва ҳокимият бири биридан ажралмас тушунчадир, шунинг учун, қайсидир чинозлик майда тадбиркор, ҳукуматнинг рағбатисиз узоқ вақт туриши мумкин эмас. Шу маънода, Ахмадбойнинг вакили, унинг орқасида «бетон каби мустаҳкам шахс» турганини билдирганди.
«Бу шахснинг кимлиги қачон очиқланиши номаълум, баъзан бу сирларнинг эгаси уни ўзи билан қабрга олиб кетади», – дейди кекса клептократ Каримов ўлимига ишора қилиб, навбатдаги карикатурани Eltuz.com нашрига жўнатган рассом Адолат.
Рассом Адолат
Eltuz.com