Cатира
14 ноябр 2016

«Сиз МХХ лойихасимисиз?» Кетмонов: «Ёлғон ва туҳмат!»

Бугунга келиб, барча номзодлар ичида ўз фейк аккаунтларига эга бўлган Хотамовнинг Твиттердаги фалловерлари сони 957 тага, твитлари сони эса 4563 тага етди.

Ҳақиқий Кетмоновнинг ўзи билан боғланиш имкони йўқлигиндан келиб чиқиб, ўзбек фаоли Умида Ниёзова ҳам унга бир қанча жиддий саволлар берди:

rasm1988
Франкер «Кетмонов»нинг Умида Ниёзова билан твиттердаги ёзишмаси

Умида Ниёзова: 2013 йилгача сиз Андижонда Ҳоким ўринбосари бўлгансиз, 2005 йилги қўзғолан бошланган пайт қаерда эдингиз?

Хотамжон Кетмонов: Мен Андижонда Зокиржон Алматов ёнида эдим.
Умида Ниёзова: Агар сиз президент бўлсангиз, танқидчиларингизни нима қиласиз?

Хотамжон Кетмонов: Ҳақиқий лидер – жонли, нормал, жиддий мухолифатни истайдиган шахсдир. Ўзбекистон лидерларининг заифлиги, буни билмаслигидандир. Мухолифат чет элда бўлмаслиги керак, Мухолифат халқ билан бирга бўлиши керак!

Умида Ниёзова: Ўзбекистонга чиқиш визаси нима учун керак?

Хотамжон Кетмонов: Бу бошқарув ва назорат усулларидан биридир. Ўзбекистонда ҳамма босим остида, ҳар бир маҳаллада, ким қандай яшаётганини МХХга етказиб турадиган одамлар бор.

Умида Ниёзова: Ислом Каримов бошқарувини қандай баҳолайсиз?

Хотамжон Кетмонов: Ислам Абдуғаниевич, бизнинг отамиз. Улуғ сиёсатчи ва иқтисодчи. Мамлакатнинг иккинчи президенти бўлиш қийин, янги лидердан ҳам ҳамма айни натижаларни кутади. Айни дамда, И.А.К. ўлимидан сўнг катта муаммолар бошланди. Бизнинг Қирғизистондаги ва Тожикистондаги қўшниларимиз ГЭС қура бошлашди, бу бизнинг мамлакатиз учун касофатдир.

Умида Ниёзова: Мирзиёевга виртуал қабулхонанинг нима кераги бор?

Хотамжон Кетмонов: Мирзиёев узоқ йиллар бош вазир бўлган. Виртуал қабулхона – халқнинг муаммолари жуда кўплигини кўрсатади. Агар сиз узоқ вақт ширинлик емаган бўлсангиз ва сизга муддати ўтиб кетган шоколад беришса, уни ейсиз ва бунга эътибор бермайсиз.

Умида Ниёзова: Сиз МХХ лойихасимисиз?

Хотамжон Кетмонов: Ёлғон ва туҳмат!

Умида Ниёзова: Обид Асомов рахбарлигида кулгу ва сатира вазирлиги яратиш керакми?

Хотамжон Кетмонов: Ажойиб ғоя. Биз ўз камчиликларимиз устидан кула олишимиз ва уларни хал қилишимиз лозим. Комикларни саҳнадан маҳрум қилмаслик керак, улар чиқиб туриши керак.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 май 2019
Ўзбек тилига кириб келган яна бир дурагай сўз ижтимоий тармоқ юзерлари танқидига нишон бўлди. Фейсбук тармоғига қўйилган оддий чинни ...
3 май 2020
Сардобадаги тўғоннинг уриб кетиши, пастдаги қишлоқларнинг сув олиши бу – иситма ёки таъбир жоиз бўлса, айсбергнинг учи, холос. Келинг, ...
27 апрел 2016
Бугун eltuz.com ўзининг кун карикатураси рукнида тағин мусаввир Элсевар чизган янги расмни тақдим этади. Бу сафар рассом кекса ёшдаги ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг «Императив» китоби «Элтуз» мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши таниш. Бугун «Элтуз» таниқли ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...