чоршанба,
13 ноябр 2024
7 декабр 2016
Эшак сўйиб сотишнинг самарқандча кўлами
Ўтган ҳафта «Самарканд и самаркандцы» гуруҳи саҳифасига қўйилган фото ва видеотасвирларда жар ёқасидаги бехисоб скелетлар ётган эшак қабристонини кўриш мумкин.
Кўплаб эшакларнинг шу ернинг ўзида чала сўйилгани, уларнинг уйилиб ётган қонталаш гўштлари ва териларини кўриш мумкинлиги, бу ишни қилган қассоблар харом хариш бу ишни тезроқ якунлашни кўзлаганидан ҳам далолат беради.
Маълум бўлишича эшак гўштини овқатга, терисини чарм саноатига ишлатишмоқда. Суяги тегирмонда майдалаб мол озуқасига қўшилмоқда.
Бироқ, бу ишни суриштирган блогер Тошпўлат Рахматуллаев ҳам шунча эшак гўштини ким истеъмол қилиши мумкинлигига ҳозирча аниқ жавоб топа олмаган.
Рассом Туз
Eltuz.com