Тошпўлат-тажанг учун муз саройи
Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Тошкентда Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишган жойда кўпфункцияли уникал Муз саройи қурилади.
Хабар қилинишича, иншоотнинг меъморий ғоясидан «муҳаббат, бахт ва ҳурлик рамзи бўлган Ҳумо қуши ўрин олган». Сарой 2018 йилнинг 31 декабрь кунига қадар ишга туширилиши мўлжалланган.
Расмий матбуот бўлажак муз саройининг таърифини кўкларга кўтараркан, бу сарой давлат бюджетига қанча пулга тушиши маълум эмас.
Умуман, ҳар йили мамлакатда одамлар совуқ кунларда газ ва электр энергияси йўқлигидан жабр кўраётган пайтда бундай улкан муз саройини қуришга эҳтиёж борми?
Рассом Туз ўз расми орқали Ўзбекистондаги айни вазиятни шундай талқин қилади:
Мирзиеев: «Мен дунёда тенги бўлмаган муз қасри қуриб бераман!»
Мамарайим: «Уйимдаги батареялар музлаб ётибдию…»
Ойша хола: «Бундан кўра, газни кўпайтирса бўлмайдими? Светни ўчирмасанг ўзимиз «фигурали учиш» қиламиз».
Рассом Туз
Eltuz.com