душанба,
16 декабр 2024
16 феврал 2017
Топиш ва йўқ қилиш буюрилган!
Россия матбуоти, 14 феврал куни Калининград аэропортида ёнида 15 кг қурути бўлган Ўзбекистон ватандоши ушлангани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, «Шўр сузмадан тайёрланадиган бу шарсимон маҳсулот» ҳавфли бўлиб, жойида йўқ қилиниши лозим экан.
Бу «ўзбекларнинг миллий ғурури саналган» маҳсулот билан йўловчиларнинг илк бор ушланиши эмас. 2015 йилнинг ноябр ойида Волгоградда ҳам «чорвачиликка оид тақиқланган маҳсулот» топилиб мусодара қилинган ва ўша жойда ёқилган эди.
Рассом Элсевар
Eltuz.com