Cатира
23 феврал 2017

Икки ойда икки соғлиқни сақлаш вазири алмашди

Икки ой аввал Соғлиқни сақлаш вазир бўлган Адҳам Икромов ишдан олиниб, ўрнига Олий мажлис қонунчилик палатаси қўмита раиси Алишер Шодмонов вазир бўлди.

Ўтган мажлисларда Мирзиёев Соғлиқни сақлаш тизимида ёппасига порахўрлик авж олгани, шифокорларнинг ишини ташлаб ҳорижга чиқиб кетаётганини танқид қилган эди.

Жумладан, президент туғуруқхона ҳамшираларини «энг катта порахўрлардир» дея атади.

Мирзиеев соғлиқни сақлаш тизимини жуда қисқа бир муддат ичида ислоҳ қилишни талаб қилди ва буни уддалай олмаган вазир Адхам Икромов ишдан бўшатилди.

Бироқ, ўнлаб йиллар давомида яралган тизим қисқа бир даврда ўзгариши даргумон.

Устига устак, Мирзиёев янги одамларни эмас, шу коррупцион системани яратган шахсларни ишга таклиф қилиш билан чекланмоқда.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 июн 2016
Туркия президентининг сўзчиси Эрдўғон Иброҳим Қалин вазиятга ойдинлик киритди: “Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Россия президенти Владимир Путинга юборган ...
23 май 2023
Бугун Туркистон халқининг миллий озодлиги учун курашган Мунавварқори Абдурашидхоннинг НКВД жаллодлари томонидан ўлдирилган кундир. Мунавварқори 1878 йили Тошкентда туғилди. ...
22 август 2022
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари АҚШ адлия вазирлигига мурожаат қилиб америка мулозимларидан  Гулнора Каримова ўғирлаган пулларни Гулнорага  қайтармасликни талаб қилди. ...
19 январ 2024
РТ: Азизлар мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман. МС: Ина амдолли яна гўришип дурипмиз сизла билан. Ничикизла хўжик брри мўччи ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...