Занжирбанд Акбар – Тошкентдан қўрқар
Ўтган ҳафта Киев суди Ислом Каримовнинг беваси Татъяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция талаби билан бир йилгача қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди.
33 яшар Акбарали Абдуллаев Ўзбекистонда жами 400 миллион долларга яқин маблағни ноқонуний ўзлаштиришда айбланмоқда.
Акбарали Абдуллаевнинг ўзи, айни айбловлар билан Ўзбекистонда аллақачон жазоланиб, икки ярим йил қамоқда ўтириб чиққанини айтди.
У Ўзбекистонга экстрадиция қилсалар, хавфсизлик кучлари уни қийноққа солиб, ўлдиришлари муқаррарлигини айтди.
Акбарали Абдуллаев, 2014 йил қамоққа олингунга қадар, Ўзбекистонда кўплаб йирик ширкатларга эгалик қиларди.
2014 йили у юзлаб миллион доллар пулни ўзлаштиришда айбланиб, 15 йилга қамалган эди.
Орадан икки йил ўтар-ўтмас уч марта амнистияга тушган Абдуллаев озодликка чиқарилди.
Бироқ, 2 сентябрда, Ислом Каримов вафот этишидан кўп ўтмай, Ўзбекистонни тарк этди.
15 ноябрда Ўзбекистон Бош прокуратураси айни айбловлар билан Акбар Абдуллаевга қарши янги жиноий иш очди ва Интерпол орқали қидирувга берди.
14 январда Киев аэропортига хусусий самолётда қўнган Абдуллаев ҳисбга олинди.
Рассом Туз
Eltuz.com