Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун кучга кирди
Бугун, 2017-йил 16-мартда Ўзбекистонда «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун кучга кирди.
Мазкур Қонун муваққат президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилнинг 16 сентябрида имзоланган ва 6 ойдан кейин кучга кириши керак эди.
Дaвлат бошқарув ҳокимиятининг энг катта қисми бўлган Ички ишлар органлари фаолияти мустақиллик эълон қилингандан кейин қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган эди.
2015-йилнинг 7-декабрида марҳум президент Ислом Каримов ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни тилга олиб, ҳалигача тегишли қонун қабул қилинмагани учун танбеҳ берган эди.
Ташаббус ташкилоти ҳуқуқий таҳлилига кўра, «Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига тегишли бўлган уч асосий муаммо бу: (1) ходимлар томонидан ваколат суистеъмол қилиниши; (2) ходимлар устидан назоратнинг сустлиги ва (3) ходимларга қарши ишончнинг йўқлигидир.
Рассом Туз 25 йил давомида тарвақайлаб кетган ўзбек милиционерини қонун доирасига киритиш қийинлигини ҳажв қилди.
Рассом Туз
Eltuz.com