Чўкаётган сўмни қандай қутқарамиз?
Март ойи бошидан қора бозордаги доллар нархининг 7500-7700 сўмгача кўтарилишини ўзбекистонликлар ваҳима билан кузатишди.
Сўмнинг чўкиш сабабини айримлар, 10 минглик банкнотларнинг муомалага киритилгани, айримлар эса Марказий банк томонидан белгиланадиган расмий курснинг кескин оширилгани билан боғлашмоқда.
Бошқалар эса валютани четга олиб чиқиб кетаётган тужжорларни айбламоқда.
Аксарият истеъмол моллари Ўзбекистондан ташқарида ишлаб чиқарилишидан келиб чиқиб, доллар қимматлаши ортидан моллар нархи ҳам кўтарилди.
Кўплаб иқтисодчиларнинг фикрича, ҳукуматнинг эркин конвертация ва эркин бозор тизимига йўл бермаётгани кундан кунга ошаётган инфляциянинг асосий сабабидир.
Ўзбекистон валютанинг уч хил курси мавжуд постсовет ҳудудидаги ягона давлат бўлиб қолмоқда.
Қачон миллий валюта курсини бозор реаллигидан келиб чиқиб ҳисоблаш юзасидан ҳукуматнинг аниқ режаси ҳануз маълум эмас.
Айни ўзбек сўмининг чўкишини кузатаётганлар рассом Тузнинг бугунги расми персонажларига айланишди.
Рассом Туз
Eltuz.com