Cаудия Ўзбекистонга ваҳобизмни экспорт қилмоқчими?
21 май куни президент Мирзиёев Риёд шаҳридаги учрашувида Ўзбекистонда халқаро илмий тадқиқотлар маркази тузиш бўйича меморандумни имзолади.
Саудия Арабистонида Ваҳобийлик расмий қабул қилинган диний оқим саналади. Каримов 25 йил давомида Саудияни Ўзбекистондаги диний соҳага яқинлаштирмай келаётган эди.
Саудиядаги Меморандум англашуви, Самарқанддаги диний марказни Ислом Тараққиёт банки – ИТБ томонидан молиялашни ўз ичига олади.
Шавкат Мирзиёев ўтган ойдаги учрашувларидан бирида, шундай марказни Тошкентда ҳам очиш таклифини илгари сурганди.
«Хасти имом масжиди олдида ҳам ҳудди, Амир Темур бобомизга қурилган саҳобатли музейга ўхшаган Ислом Маданияти маркази қурсак. Дунёдан келган катта кичик одамларни шу марказга киритиб, биз ўзимизнинг кимлигимизни кўрсатишимиз керак» деган эди у.
Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун борди.
Рассом Туз
Eltuz.com