Cатира
31 май 2017

Усмонов «Қадимий Бухоро»га баҳайбат фил каби кириб келадими?

19 май куни президент Мирзиёев Бухорода эркин сайёҳлик зонасини яратиш қарорини тасдиқлади.

2980-сонли қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий банки масъул бўлган ушбу лойиҳага кетадиган сармоянинг бир қисмини Алишер Усмонов киритади.

«Қадимий Бухоро» эркин сайёҳлик зонаси камида 10 гектар майдонда ташкил этилади.

Бухоро марказида яшайдиган рассомнинг Элтузга айтишича, «Қадимий Бухоро» эркин сайёҳлик зонаси 96 хонадоннинг бузилиши эвазига бунëд бўлади.

«Уйи бузиладиганлар ҳокимиятдан билдирги олишган. Уларга шаҳар чеккасидаги Ислом Каримов кўчасидан уй берилади, деган гаплар бор. Лекин одамлар норози, ота-бобосидан қолган иморатлар бузиладиган бўлди», дейди рассом.

ЮНЕСКО рўйҳатига кирган, йил сайин нураб бораётган қадимий Бухоронинг бир қисмини Россиялик ўзбек миллиардерига топширишни кўзлаган ҳукумат қарорида қадимий обидалар реставрацияси ҳақида ҳам бир оғиз гап айтилмаган.

Элтуз нашри олдин ёзганидек, охирги марта 2000 йили хўжакўрсинга таъмир қилинган Бухоро обидалари бугунги кунда тағин қаровсиз ва ночор аҳволда қолмоқда.

Жумладан 16 аср «Чор Бакр» обидаси тағин вайрона ҳолига келган.

«Қадимий биноларнинг ëнида замонавий туризм-мажмуаси қурилиши шаҳарнинг қадимийлигига путур етказади деган ҳавотирдамиз», дейди бухоролик рассом.

Солиқлардан озод этилган эркин сайёҳлик зонасига миллиардер Усмоновнинг келиб иш бошлаши, Рассом Туз наздида, «Ўз нафсини кўзлаган баҳайбат фил ташрифи»ни эслатади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 ноябр 2024
Бугунги кунни англаш учун тарих илмини билиш керак. Тарих – бу ўликлар ҳақидаги илм. Ўлганларни тинч қўйинг дейдиган ошқовоқ ...
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига дарз кетди. Бу сиёсатнинг ...
10 июн 2023
2010 йилнинг 9 июнидан 10 июнига ўтар кечаси Қирғизистон жанубида оммавий қотилликлар бошланди ва унинг қурбонлари асосан маҳаллий ўзбеклар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...