Cатира
8 июн 2017

Уйида свети йўқ ўзбеклар «Одно» ва «Телеграмм»да фаол

Муттасил электр узилишлари ва Интернетдаги тўсиқларга қарамай ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда фаол бўлишмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, 2 миллион 163 минг 437 ўзбекистонлик юзер «Одноклассники» тармоғидан фойдаланмоқда.

Ижтимоий тармоқни Ўзбекистондан ҳар куни 750 минг одам «зиёрат» қилади. Улар аксарият мобил телефонидан кирувчи 25 ёшгача бўлган йигит қизлардир.

Кўпроқ ўйин ўйнаш учун киришади

Бироқ, бу ўзбек ёшларининг сиёсий фаоллигини унчалик англатмайди. Улар кўпроқ кўнгилочар мавзулардаги гуруҳларда кун ўтказишади, ўйин ўйнашади.

«Ўзбекистонлик фойдаланувчилар ўтган 2016 йили «Сокровища Пиратов», «Долина Сладостей», «World Poker Club», «Небоскреб мечты» ва «Охота за сокровищами» каби ўйинларнинг лидерлари бўлишди», – дейди коммуникациялар бўйича тармоқ директори Анастасия Жбанова.

«Телеграмм»дан эса алоқа воситаси сифатида фойдаланишади

Ўзбекистонликлар фаоллигини телеграмм мессенжерида ҳам кузатиш мумкин. Тармоқ асосчиси Федор Скуратов, тармоққа ўзбекистондан қўшилаётганлар сони МДҲ давлатлари орасида энг юқори даражада эканини билдиради.

«Одноклассники»дан фарқли Телеграммдан фойдаланишга ўзбекистонликларни бир бири билан алоқа боғлаш, видео, расм, овоз жўнатиш эҳтиёжи мажбур қилди.

Бундай эҳтиёж айниқса 2016 йили Ўзбекистонда Скайп ва Вайбер тармоқлари сифатининг кескин пасайиб кетганидан юзага чиққан эди.

Навбатдаги суратида рассом Туз ўзбекистонликларнинг реал турмушдан фарқли, телефонларга кўчган нурафшон виртуал ҳаётини акс эттиради.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 май 2018
Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг тилини тушовлашнинг умуман имкони бўлмаяпти. Ўтган йили шундай феъли сабабли у суд қарори ...
14 март 2024
Рассом Туз
16 май 2016
Ўзбекистонда фермерларга қарши бошланган «Ойболта» дея номланган кампанияга кўра, белгиланган режани уддаламаган фермерлар, давлатга ерини қайтариб бериши, пахта етиштириш ...
18 феврал 2017
«Оила ва жамият» газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...