Тоғораси тешик ўзбек судяси
Бир бор экан, бир йўқ экан. Судя оч экан, прокурор тўқ экан. Судянинг алвасти каби хотини, йиқилай деб турган кулбаси бор экан. Тоғораси тешиклигидан кир-чир кийимда юрар экан.
Очликдан силласи қуриган ўзбек судяси балиқ тутиб ейишга қарор қилибди. Ëнидаги дарëга қармоқ ташласа балиқ илинибди. Жўн балиқмас, Мирзиëев деган балиқ.
«Тила тилагингни!», дебди балиқ шаклидаги Мирзиëев. Судянинг алвасти хотини “тоғора сўранг” дебди. Балиқ тарзидаги Мирзиëев бўлса “Сенга квартира бера қолай” дебди.
“Пора олиш имконини берсангиз бўлди, ўзим рўзғоримни бутун қилиб оламан” деган экан судя, балиқ қиëфасидаги Мирзиëевнинг жаҳли чиқиб, «Эртага видеселекторда айтаман жавобини» дебди.
PS: Президент Мирзиёев cуд ва прокуратура ходимларини имтиёзли уй-жойлар билан таъминлашни қўллаб-қувватлашини билдирди. Вазирлар Маҳкамасининг 9 июн қарорига кўра эндиликда ипотека кредитлари суд ва прокуратура органлари ходимларига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади ва мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади.
Рассом Туз
Eltuz.com