Амалдорларга қурол олиб юришга руҳсат бериладими?
Ўзбекистон ҳукумати давлат органлари рахбарларига берилиши мумкин бўлган қурол-яроғлар рўйҳатининг таҳрирдаги лойиҳасини очиқлади.
“Қурол тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Амалдорларнинг қандай қурол олиб юриши Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши айни лойиҳада таъкидланган.
Ҳужжатга кўра, профессионал хизмат мавқеига қараб Ўзбекистон ватандошлари учтагача кесма (нарезной) стволли, 5 тагача силлиқ стволли ўточар қурол сақлашлари мумкин.
Қурол сақлашга руҳсат тегишли тартибда Ички ишлар идораларидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган формаларга асосан олинади.
Рўйҳатда шунингдек, совуқ қуроллар, санчиладиган, узоқдан ирғитиладиган воситалар, ўқ дорилар таърифи келтирилган.
Вазиятни ҳажв қилган Рассом Туз “Қурол калибри лавозимга қараб белгиланса, фермерга ҳойнахой кетмон сопи насиб этса керак” дейди.
Рассом Туз
Eltuz.com