Инстаграм – энг депрессив ижтимоий тармоқ
Ижтимоий тармоқлар интернет орқали ахборот етказишнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланди.
Айрим блогерлар ижтимоий тармоқларда баъзан шу қадар кўп обуначиларига эга бўлишадики, уларга профессионал медиа эгалари ҳавас қилиши мумкин.
Ўзбекистонда энг оммабоп шундай тармоқларнинг бири Инстаграмдир.
Маълум бўлишича, аксарият фойдаланувчилар Инстаграмни депрессив ижтимоий тармоқ деб билишаркан.
Британия Қироллиги Соғлиқни сақлаш жамияти тадқиқотига кўра, Инстаграм фойдаланувчиларнинг руҳий соғлиғига салбий таъсир кўрсатаркан.
Нимага?
Инстаграм платформасининг айнан тасвирларга асослангани ва унинг фойдаланувчилари қўйган ёрқин суратлар ёшларнинг «ўзларини номукаммал ҳис қилиб, бундан ташвишланиши»га мажбур қиларкан.
Ижтимоий тармоқлар ўзбек фойдаланувчилари таъбига ҳам салбий таъсир кўрсатадими?
Рассом Элсевар
Eltuz.com