Cатира
7 ноябр 2017

Ўзбек милицияси ижтимоий тармоққа қарши жангга отланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги интернетдаги «ички ишлар идоралари обрўсини тўкувчи» маълумотларни туну кун аниқлайди.

Бунинг учун вазирлик таркибида жамоатчилик алоқалари билан шуғулланувчи алоҳида бошқарма ташкил этилади.

Бошқарма ички ишлар идораси фаолиятига оид интернетга қўйилган материалларнинг «мақсадга қанчалик мувофиқлиги»ни аниқлаш ва уларга «муносабат билдириш» билан шуғулланади.

Шунингдек, бошқарма таркибида ички ишлар идораларига оид «нотўғри» материалларнинг интернетда тарқалмаслигига масъул мониторинг ва медиа маркази иш олиб боради.

Медиамарказ «фош этувчи, намунали» кўрсатувлар, мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлайди.

Бошқарма ўз фаолиятида газета, вебсайт ва телекўрсатувлардан ташқари фейсбук, твиттер, телеграм, ватсап каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланади.

Қарорда ва унга илова қилинган ҳужжатларда «номақбул» деб топиладиган ёки «ички ишлар идораси обрўсини тўкувчи» материаллар таърифи аниқ келтирилмаган, бироқ уларга қарши кўриладиган тадбирлар миқёси анча кенгайтирилган.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 май 2018
Муҳаммад Бекжоннинг укаси Рашид Бекжон ҳам деярли Тошкентдаги 1999 йил 16 феврал портлаши содир бўлган куни қамалган акаси Комил ...
15 май 2023
«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа «Ислом Каримов ‘Озодлик’ радиоси ва ‘Америка овози’ вакиллари билан учрашди» ...
18 декабр 2019
Бундан роппа роса 33 йил олдин, 1986 йилнинг 17-18 декабрь куни Совет Иттифоқи раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган ...
21 феврал 2023
Журналист Раҳимжон Раҳмат ёзади: Шу,  кам таъминланган тоифа аллада азиз,  тўрвада майизга айланиб кетяпти.  Майли,  камбағал тоифаларга ун, ёғ,  ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...