МХХ кўчирилмоқда, ишсиз қолган ходимлар нима қилади?
Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент марказий сайилгоҳида жойлашган бош қароргоҳи бошқа жойга кўчирилаётгани ҳақида «Элтуз»га маълумотлар етиб келди. У ерга миллий гвардия офиси жойлашиши кутилмоқда.
Бу каби ўзгаришлар президент Шавкат Мирзиёев МХХ ходимларини «сотқинлар», «ғўдайган итлар» , дея сўкиб ҳайдаганидан кейин рўй бермоқда.
Президент, шунингдек, Миллий ҳавфсизлик хизмати таркибини қисқартираётгани, унинг бир қанча бўлинмаларини мутлақо тугатгани ҳақида ҳам «Элтуз»га хабарлар келмоқда.
Жумладан, МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бутунлай тугатилган.
Ҳайдалган генераллар, полковниклар ўрнига прокуратура тизимида ишлаган зобитлар тайинланмоқда.
Президент Мирзиёев 31 январь куни МХХ раиси Рустам Иноятовни ишдан олган. Унинг ўрнига илгари МХХ тизимида ишламаган Ихтиёр Абдуллаевни тайинлаганди.
Ундан ҳам илгари МХХнинг вилоятлардаги 11 нафар раҳбари, бир қанча генералларини ишдан ҳайдаган эди.
Рассом Кирпи ўзининг навбатдаги ҳажвий суратида уйсиз, ишсиз қолган МХХ оиласини акс эттиради.
Рассом Кирпи
Eltuz.con