Cатира
20 октябр 2021

Президент сайлови арафасида «Озодлик»ка қарши вовуллаш кучайди

Ўзбекистон президенти сайлови арафасида мустақил журналистлар ва блогерларга босимлар кучайди. Хусусан, 16 октябрь куни “Озодлик”нинг телеграм каналига журналистларга ўлим билан таҳдид қилувчи изоҳлар ёғдирилган, муаллифларнинг деярли барчаси ëпиқ аккаунтдан фойдалангани қайд этилган.

Интернетдаги хуружлар сайловда сиёсий рақобат йўқлиги, мухолифатнинг турли баҳоналар билан сайловга қўйилмагани, Шавкат Мирзиëевнинг давлат ресурсларидан фойдаланган ҳолда иккинчи марта президентликда қолиши олдиндан аниқ экани айтилгани ортидан ортмоқда.

Маркази Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ўз сўнгги ҳисоботида Ўзбекистонда сайлов йилида матбуот ва ижтимоий тармоқлар устидан назорат кучайтирилганидан хавотир билдирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 январ 2016
Ўзбекистонда деярли 100 фоиз тадбиркор банкларга ишонишига ишонасизми? “Миллий тикланиш” газетасининг ёзишича, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази ўтказган сўровда қатнашган ...
20 феврал 2017
Туғруқхона ҳамширалари порахўр дея тамғаланаётган бир пайтда,2016 йили автосаноатдаги 200 миллион долларни ўзлаштирганликда айбланиб, бир муддат ҳибсда сақланган Ўзавтосаноат ...
19 май 2016
«XXI аср» газетаси Ўзбекистон президентининг «ўз вақтида қабул қилинган» «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш ...
29 декабр 2023
Рассом Туз
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...