Cатира
26 март 2018

Наманганда телефонни оламан деб яна икки киши ҳожатхонада ўлди

Наманганнинг Поп туманида 25 март куни мобил телефонни ҳожатхона чуқуридан олмоқчи бўлган икки киши ўлди.

Воқеа кечқурун соат 22.00 ларда Бобур кўчасидаги 14-уйда уйда содир бўлди.

Ҳожатхона туйнуги ва ундан икки кишининг ўлими эвазига қутқарилган телефон. Хабар.уз

Ўша уйда яшовчи 26 яшар Б.Раҳматов мобил телефонини ҳожатхона чуқурига тушириб юборади. Уни олиш учун 25 ёшли Э.Ниёзовни ёрдамга чақиради. У арқон ёрдамида Раҳматовни чуқурга туширади, шу ерда у ҳушидан кетади.

Раҳматовни қутқариш учун унинг изидан тушган Э.Ниёзов ҳам ҳушидан кетади.

Шундан сўнг икковлонни қутқариш учун Б.Раҳматовнинг 65 ёшли отаси Ҳ.Раҳматов ҳам ҳожатхона чуқурига тушади ва у ҳам ҳушини йўқотади…

ИИВ тарқатган хабарга кўра, бу учала шахс ЎзР ФВВ ходимлари томонидан ҳожатхона чуқуридан чиқарилган пайтда Ниёзов ва кичик Раҳматовнинг воқеа жойида ҳалок бўлгани аниқланган.

Ўзбекистонда бундай воқеа илк бор кузатилаётгани йўқ, «Элтуз» нашри хабар қилганидек, 2017 йилининг июлида уч киши айни шундай аянчли ўлим топган эди.

Ўшанда Samsung-Galaxi мобил телефонини ҳожатхона чуқурига тушириб юборган наманганлик аёл ёллаган икки ишчи ва уларни қутқармоқчи бўлган врач ис газидан ҳалок бўлганди.

«Бу одамларнинг сичқончалик фаҳми йўқ!» дея ўшанда бу манзарани рассом Туз аччиқ сарказм билан акс эттирган эди. Аҳмоқона фожиа айни вилоятда бир йил ўтмай такрорланди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 апрел 2021
Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг жамиятда қиз-аёллар тамом эркиндек. ...
14 декабр 2018
Декабрнинг биринчи ҳафтасида мамлакатнинг барча ҳудудларида якунланган 2018 йилги пахта йиғим-терими мамлакатда чуқур илдиз отган мажбурий меҳнатни йўқ қилишда ...
10 июн 2021
Бир-биридан мустақил манбаларнинг “Элтуз”га билдиришича, Ўзбекистон халқ таълимидаги коррупциянинг энг очиқ ва аёвсиз кўриниши чекка туманларда эмас, халқ таълими ...
29 октябр 2024
“Агар бошлиқ бизни ўзи яшаган кўчадан кўчириб юбормаса, шунинг ўзи катта бахт” деган эди француз драматурги Пьер де Бомарше. ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...