Cатира
29 январ 2019

Ўзбекистонга борсангиз, сизни 11 йил қамалиш қисмати кутади

Ватанидаги янги ҳукуматнинг «очиқ эшиклар» ташвиқотига мафтун бўлиб, тезроқ мамлакатини зиёрат қилишга шошилаётган экспатлар (муҳожирлар – eltuz) бунинг оқибатини ўйлашлари керак.

Ўзбек раҳбарлари учинчи мамлакатлар орқали чет элларда бўлиб, чиқиш визаси тугаганидан кейин ҳам у ерларда (ҳатто бу даврда Ўзбекистонга қайтмаган бўлишса ҳам) яшашлари паспорт режимини бузиш ва чегарадан ноқонуний ўтиш сифатида қаралиши ҳақидаги ёвуз бир қонунни бекор қилишни ғаройиб бир тарзда «унутишди». Бунинг учун эса 11 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Абсурддек эшитилади, шунга қарамай, бу йиртқич қоида ҳамон амалда. Бу Непомняшая мисолида намоён бўлди. Шу ўринда, сизнинг Ўзбекистонга бошқа мамлакат ватандоши сифатида боришингиз ёки ўзбек паспорти билан киришингиз аҳамиятсиз. Агар сиз ватандошликни бекор қилиш жараёнини амалга оширмаган бўлсангиз (буни фақат мамлакатга қайтиб бориш билангина уддалаш мумкин), у ҳолда сизга нисбатан ЎзР ЖК моддаси қўлланилади, келиб чиқадиган барча оқибатлари билан.

Амалда эса сиз кўрсатилган моддаларга кўра ўзбек «ҳуқуқ» посбонлари чангалига тушасиз. Уларга бир неча минг кўкидан қистириш ёки ўқиш ва ишингизни давом этириш учун яшаётган мамлакатингизга қайтгач, ўзингиз каби экспат юртдошларингизни чақишга ёлланишга мажбур бўласиз. Баъзан бир вақтнинг ўзида унисига ҳам, бунисига ҳам рози бўлишга тўғри келади.

Боз устига, бу менинг фантазиям ёки тахминим эмас, балки тажрибамда шахсан ўзим билган конкрет ҳолатлардир. Айниқса, бу тузоққа чет элларда ўқиётган ўзбек талабалари тушишади. Бироқ яқинда қабул қилинган ватандошлар ҳақидаги қарордан сўнг ҳозир тузоқлар сони ҳам анча кўпайган.

Ўзбек ҳукуматининг «унутувчанлиги» тасодифий ҳол эмас: гизли хизматларнинг иштаҳаси ошмоқда, устига-устак, юқоридан ҳам хорижда урчиган ўзбек диаспорасини пойлаш буюртмалари тушмоқда. Хорижий нашрларнинг ўзбек журналистлари Ўзбекистонга боришлари билан уларни хўрак сифатида ишлатишларини афтидан билишмайди. Мана, кўриб қўйинглар, уларни мамлакатдан сургун қилишганди, энди эса ҳеч муаммосиз келиб-кетишмоқда. Агар Непомняшаянинг қисмати бошингизга тушишини истамасангиз, бу хўракка илинманг.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси
Алишер Илҳомов
Фейсбукдаги саҳифасидан
 Eltuz таржимаси

Тағин ўқинг
19 июн 2024
Рамзан Қодировнинг тўртта хотини ва кўплаб «чўрилари» ва “канизаклари” бор. Уларнинг айримлари ҳали вояга етмай туриб Рамзандан фарзанд ҳам ...
12 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Хоразм вилоятининг Шовот, Жиззах вилоятининг дўстлик, ...
11 январ 2018
1 январдан Тошкент шаҳрининг давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар боғчаларида тўлов нархлари 24,3 фоизгача қимматлади. Давлат бюджетидаги мактабгача ...
12 май 2023
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Исахонова  кўчада юзлаб одамларнинг Сталинни олқишлаб, қичқиришини қонуний деб баҳолади.
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...