Ихтиëр Абдуллаевнинг кетиши навбатдаги рокировками?
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг лавозимидан бўшатилиб, ўрнига Абдусалом Азизовнинг тайинланишини 11 феврал куни Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ҳам изоҳлади.
«Бир томондан, ДХХ раҳбариятидаги Иноятов позицияси заифлаштирилиб, Мирзиёев ҳокимият вертикали кучайтирилди. Бошқа томондан, бундан президентнинг қандай фойдаланиши ҳали номаълум. Индикатор бўлиб фейсбук ва ютуб атрофидаги вазият хизмат қилиши мумкин. Агар яқин орада улардан тўсиқлар олиб ташланмаса, бу алмашинув, сиёсий курсни ўзгартирмайдиган, ўзаро кучлар ўртасидаги ўйин рокировкаси бўлиб қолади, холос. Бу эса сўнгги бир неча ой мобайнидаги ислоҳотлар ғоясидан чекинишни англатади.
Абдусалом Азизов ким ўзи? Афтидан, навбатдаги кулранг сичқон. Бироқ янглишган бўлсам хурсанд бўлардим», дея ёзди Алишер Илҳомов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.
Рассом Туз
Eltuz.com