чоршанба,
18 декабр 2024
30 май 2019
Ўзбек тилини рус тили босимидан қутқарайлик
Лотин алифбосига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида нега жимсиз деб сўрашяпти. Умуман, охирги пайтлар тил мавзусини тўхтатиб тураман. Тилларга, шу жумладан, лотин алифбосига ҳам ҳали қайтаман. Ҳозирча янги лойиҳа ҳақида битта нарсани билиб қўйсак бўлди.
Ўзбек тилида “ц” товуши йўқ. Лекин бу товушни ифодаловчи ҳарф киритиляпти. Ўзбек тилида “нг” товуши бор. Лекин бу товушни ифодаловчи ҳарф бирикмаси олиб ташланяпти. Пардалар ёпилади, эътибор учун раҳмат.
Ўзбек тилини рус тилига мослаштириш ҳаракати тўхтамас экан, рус тили босими тугамас экан, ҳеч қандай ислоҳот фойда бермайди.
Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери