Cатира
19 ноябр 2019

Ортиқхўжаев масаласида партиялар ажойиб имкониятни бой берди

Айни сайлов авж палласига чиққан пайти пойтахт ҳокими билан боғлиқ бундай компромат чиқиши сиёсий жараёнлар ривожланган давлатларда депутатликка номзодлар ва уларнинг партиялари учун чинакам “гўшт”га айланади: партиялар ва потенциал депутатлар бу мавзуни “чайнайди”, ҳатто жабрдийда сайт “ҳал қилдик, илтимос, ёзманглар” деса ҳам улар тўхтамайди. Ўзбекистонда партияларнинг реакцияси қандай бўлди?

Бошида партияларимиз тормозга учради. Умуман бошқа мавзуларда маърузалар тайёрлаб қўйилган жонли эфир пайти Ортиқхўжаев мавзуси кўтарилди. Баҳс иштирокчилари мавзудан хабардормиди, йўқми, билмадим, лекин бир нарса дейишдан чўчишди.

Ундан кейин “Адолат» ва ЎзЛиДеП баёнот берди. Алишер Қодиров “аудиоёзув ҳақиқийлиги тасдиқланмагунига қадар” “Миллий тикланиш” мавзудан четда туришини билдирди.

Мен эътибор берган икки жиҳат:

  • “Адолат” ва ЎзЛиДеПнинг баёнотлари бир-бирига жуда ўхшайди. Бир хил мазмунга эга, бир хил фикрлар айтилган. Сиёсий партиялар бунақа жанжаллардан сиёсий контекст қидириши керак эмасми? Социал партия бўлмиш “Адолат” нега ўзидан кетиб қолган капиталистни танқид қилмаяпти? Нега ЎзЛиДеП ўз электорати вакили бўлмиш Ортиқхўжаев билан ҳамкорликда муаммони ҳал қилишга ваъда бермади? Ўша гап – партияларимизнинг аниқ идеологияси йўқ;
  • “Kun.uz” бу ишни тўхтатса ҳам партиялар тўхтатмаслиги керак эди. Бу билан улар электоратига фаоллигини кўрсатиб берган бўларди. Лекин партиялар бошида ўйланиб қолди, кейин баёнот билан чекланди.

“Партиялар қуруқ ‘хайп’ қилди”, деётган блогерларнинг фикри янглиш. Партиялар бундан анча кучли “хайп” қилиши керак эди. Ишни охиригача олиб боришларини кутгандим. Лекин партиялар ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Афсус.

Элдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
26 май 2024
Шу йилнинг январь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги янги, замонавий ва фойдаланишга тайёр бўлган бинони (муқаддам GM компаниясига тегишли бўлган, ...
30 сентябр 2015
Кеча мажбурий пахта терими жумладан болалар эксплуатацияси авж олган Хоразм вилоятига рейдга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат ...
10 июн 2019
«Ўзатом» агентлиги 9 июнь куни Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши блогерлар шарҳларига жавоб берди. «Ўзатом» жавобидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда атом ...
20 апрел 2020
Хотираларимда ўтган асрнинг 70-йиллари аурасига кириб қолдим, чиқиш осон бўлмаяпти… Ғарб шеърияти ҳақида ёзилган туркум мақолаларга жаҳли чиққан, ўзини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...