Cатира
21 ноябр 2019

“Гей такси” кимнинг фирмаси?

Ҳажвий хабар

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлардан бири юқори лавозимли амалдор аралашуви билан барбод бўлди.

Бу ҳақда “Элтуз”га маълум қилган Ички ишлар вазирлиги ходимининг сўзларига кўра, Тошкентда бир жиноий гуруҳ муайян тоифадаги одамларни таксига миндириб, кейин гейлар билан суратга олиб, уларни шантаж қилаётгани ҳақида тезкор келиб тушган. 

Ўрганишлар давомида шантажчилар халқ орасида “Гей такси” номи билан танилган “Акфакар такси” МЧЖ билан боғлиқлиги ҳақида маълумотлар олинган.

“Биз тезкор тадбир ўтказиб, шантажчиларни етарли далиллар билан қўлга туширдик. Аммо Тошкент шаҳри ҳокимлигининг энг юқори даражадаги мулозими аралашуви билан уларни қўйиб юборишга мажбур бўлдик”, деди ИИВдаги манба. 

Унинг қўшимча қилишича, бу иш ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалиб, катта шов-шув ва норозиликларга сабаб бўлганидан кейин ҳам тезкор тадбир давомида тўпланган маълумотлар доирасида тегишли чоралар кўришнинг имкони бўлмаяпти.

“Чунки Бош прокуратура ҳам, Сенат ҳам ўша мулозим томонида турганга ўхшаяпти. Сайлов олдидан демократия ўйинига берилиб кетган партиялар ҳам бир сас чиқариб, кейин ис чиқариб юборди”, деди “Элтуз” суҳбатдоши. 

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, “Акфакар такси” МЧЖ Тошкент шаҳри ҳокими Кўчабек Зўрхўжаевнинг бизнес тузилмаларидан биридир.

Ҳокимнинг ўзи бу хабарларга изоҳ бериб: “Булар ҳар хил хабарларни тарқатаверади. Лекин ўн минг доллар берсанг, ўша таксини мақтаб чиқади-да, реклама асосида дейди”, деди. 

“Ҳақиқатан ҳам шу такси фирмаси сизга қарашлими? Шу компания вакиллари одамларни шантаж қилиш билан шуғулланяптими”, деб берилган тўғридан-тўғри саволга Кўчабек Зўрхўжаев: “Канечно, любой бизнес хорошо. Мен шесть секундда 5-10 та шундай фирма тузишим мумкин. Лекин мен бундай ифлослик қилмайман. Ота-онам мени бунга ўргатмаган”, деди.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам бу масалага ўз муносабатини билдирди.

“Кандо замон келди узи?” (ёзув услуби сақлаб қолинган – таҳририят) дея ҳайратини яширмайди фейсбук саҳифаси орқали ҳокимликнинг матбуот хизмати раҳбари Пахтаой Яллаева.

Ҳоким журналистлар билан суҳбат чоғида ўз одамларини хафа қилдириб қўймаслигини ҳам қистириб ўтгани ва “гей шантаж” воқеасида иштирок этган шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб қолгани ўртасида қандай боғлиқлик борлиги масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда. 

“Элтуз”

Тағин ўқинг
9 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси. eltuz.com
19 март 2024
Re: Common олиб борган суриштирувда Италия давлат экспорт кредит агентлиги SACE, Бахтиёр Фозиловнинг муҳандислик корхонаси ва Россия ширкатлари орасида алоқалар борлиги аниқланди. Россиянинг Газпромбанки ...
25 октябр 2021
Марказий сайлов комиссияси 25 октябрь куни президент сайлови натижалари тўғрисида баёнот берди. Дастлабки натижаларга кўра, сайловда Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ...
9 май 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 9 май эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади. Путин Марказий Осиёда ўз таъсирини ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...