чоршанба,
18 декабр 2024
3 феврал 2020
Адлия вазири нотариуслар олдига қайси дин талабини қўйди?
Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида нотариусларга диний талаблар қўйилгани ҳақида 2 февраль куни ЎзА хабар берди.
«Уларга қонуний ишлаш талабини қўйиш билан бирга, инсон сифатида тўғри ишлаш кераклигини тушунтиришга ҳам кўп бор уриндик. Ҳатто диний асосларни келтириб, ҳалол бўлиш, ҳаромдан ҳазар қилишни уқдирдик», дея адлия вазири Руслан Давлетов сўзларидан иқтибос келтирди ЎзА .
Бироқ мамлакат адлияси раҳбари, Буюк Британиянинг Варвик университетида таҳсил кўрган ҳуқуқшунос Руслан Давлетов қайси динни назарда тутганини очиқламади.
Ҳолбуки, бугунги кунда Ўзбекистонда ўндан зиёд турли дин ва конфессия мавжуд, диний қарашлардаги фарқлар ва қарама-қаршиликлар ҳам шундан кам эмас.
Eltuz.com