душанба,
16 декабр 2024
5 март 2020
«Туяқушчи” фирибгар бундан олдин одамларни четга юбораман деб алдаган
«E’zoz Max» хусусий бандлик агентлигининг Бирлашган Араб Амирликларига ишга жўнатиш ваъдасига ишониб катта пул тўлаган ўнлаб одам аросатда қолди.
Чунки уларни БААнинг еттита йирик шаҳрига ойига 5 минг доллар маошли ишга юбормоқчи бўлган “шоввоз” қамоқда.
Одамлардан пул олиб ишини битирмаган «E’zoz Max» ширкатининг эгаси туяқуш сотаман дея фирибгарлик қилган Иброҳим Исроилов бўлиб чиқди.
«Straus house» туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроилов устидан суд давом этмоқда.
“Яхши бузоқ икки сигирни эмади” нақлига риоя қилган Исроилов иккита ширкат очиб, одамлар пулини “ухлатган”.
Анқов билан ялқов – фирибгарга катта ов.
Eltuz.com