Cатира
4 май 2020

Тўғон ўпирилиши юзасидан ДХХ тергов бошлади

Сардоба тўғони ўпирилиши юзасидан терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.

Фожеанинг эҳтимолий айбдорлари устидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 258-моддаси 2-қисми «б» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) айбловлари билан иш қўзғатилган.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни ўпирилиши оқибатида Ўзбекистон ва Қозоғистондаги минглаб одамларнинг уй-жойи сув остида қолди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Сардобадаги тошқин оқибатида жами 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, улардан 56 нафари шифохонага жойлаштирилган.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 10 та қишлоқни сув босди, 22 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Юмронқозиқ айбдор

Расмий хабарлар ортидан тармоқда «Столбани қамаган идора»нинг тергов услуби ҳақида латифалар тарқалди. Мана улардан баъзилари:

– Дадаси, сиз қурган Сардобадаги сув омбори ўпирилиб сув тошиб кетибди-ю. Бу сув бизнинг уйгача келиб, оқизиб кетмасмикин?
– Хавотир олма, онаси, бизнинг уйни оқизмайди. Ўша дамбанинг цементи полний шу уйга ишлатилган, қилт этмайди.
. . .

Сардобада Мирзиëев қурган тўғон қулаб тушди. Қурилиш материалларини судга беришибди.
Судда Тош дебди: Мен ўз ишимни қилдим. Мен айбдор эмасман.
Тупроқ дебди:

Мен ҳар доимги ишимни қилдим. Мен ҳам айбдор эмасман.
Цемент дебди:

– Ўлай агар, мен айбдор эмасман. Мен у ерда йўқ эдим…

– Тармоқ юзери Ширин Наврузова эса: “Юмронқозиқлар-чи? Улар ҳам айбини тан олсин”, дея таклиф билдирди.

Рассом Туз бу таклиф асосида «Элтуз» учун сурат чизди. Суратда юмронқозиқ бош айбдор сифатида гавдаланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 август 2016
28 август куни, Ўзбекистон тарихида илк бор, Вазирлар Маҳкамаси президент Каримов соғлиғи ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги ...
7 апрел 2018
Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва ...
5 октябр 2018
26 августгача президент девони деб юритилган тузилма эндиликда президент администрацияси деб аталмоқда. Шу админстрация раҳбар ўринбосари, президент матбуот котиби ...
3 апрел 2019
Маркази Берлинда жойлашган Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми (UGF) 3 апрель куни ўтган йилги пахта мониторинги якунлари асосидаги янги видеони ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...