Cатира
10 май 2020

«Ғалаба»ни соғинди кимлар?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Тошкентда Хитойдан таклиф қилинган ҳайкалтарошлар тарафидан “неосталинизм” услубида барпо этилган Ғалаба боғини очди ва у ердаги «Матонат мадҳияси» деб аталувчи ёдгорлик пойига гул қўйди.

Янги боғ Тошкентнинг Олмазор туманида 12 гектар майдонда президент Мирзиёевнинг ташаббуси билан 9 май кунига қуриб битказилди.

Ўзбекистон президентининг “Кремлга ошиқлиги” тармоқдаги баъзи ватанпарварлар эътирозини уйғотди.

Тармоқ фаоли Музаффар Неъматов назарида Мирзиëев кундан кунга Ўзбекистонни Россия орқа боғчаси қилишга шошаëтгани таассуфли ҳолат:

“Ҳукумат етакчилари 2-жаҳон урушига бағишланган постларида бу кунни озодлик учун курашдаги ғалаба, деб талқин қилишибди. Бу ерда бир муаммо чиқиб қоляпти. Агар биз фашизм чангалидан озодликни сақлаб қолиш учун курашган бўлсак, биз ғалаба қозониб озодлигимизни сақлаб қолибмиз. Унда биз 1991 йили қайси давлатдан мустақил бўлиб чиқдик? Ахир биз 1945 йили фашизм устидан ғалаба қозониб, озодликни сақлаб қолган эканмиз-ку? Яна қаердан келди унда 91-йил мустақиллиги?»

Ўзбекистонлик яна бир фаол Анвар Назир бу ҳолатни бундай шарҳлади:

«Совет тизими ва ОЗОДЛИК – бу бир-бирига зид тушунчалар! Агар Ш.Мирзиёев тескарисини ўйласа, унда унга, айнан унга, чунки шу уруш мавзусини айнан шу президент бизга синдирмоқда, саволларим бор:

Қанақа озодлик ҳақида гап? А.Қодирийнинг, миллатимизнинг энг улуғ буюкларининг бошини еб, меросини ўчириб ташлашга ҳаракат қилган сталинча тизим ўзбек учун озодлик рамзими?

Тилимизни иккинчи даражали тилга айлантирган тизимнинг биз учун «озодлиги» нимадан иборат?

Она тарихимизни, она адабиётимизни цензура орқали фақатгина советга лойиқ кўринишда мумкин қилган советнинг мен, ўзбек учун қайси томони озодлик билан боғлиқ?

Прописка, четга чиқиш тақиқланган, сўз эркинлиги ва виждон эркинлиги йўқлиги, шахсий мулкнинг тақиқланганлиги, битта партиялик, коммунизмга ҳамма мажбур бўлган ишониш, ишонмаса жазоланарди, пахта мажбурияти – шуларнинг ҳаммаси ОЗОДЛИКМИ??

Гитлерда эса Марказий Осиёни босиб олиш режаси бўлмаган! Яхши инсон бўлганлиги учун эмас, унга Европа, Осиёда эса Британия империясига тегишли Ҳиндистон қизиқ эди ва бу факт! Шунга бизни немислар йўқ қилишмоқчи эди, деган гаплар ёлғон.

Ва энг қизиғи, биз ҳатто 1991 йили озодликкка эришмадик, чунки советдан қолган прописка, цензура, босимлар бугун ҳам бор. Шунга озодлик биз учун на 1945 йили кириб келди, на 1991 йилдан кейин. Афсус».

“Элтуз” учун карикатуралар чизаётган рассом Кирпи уруш ғолибини соғинган ўзбекнинг бу ҳолатини ўз ҳажвий суратида акс эттирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 декабр 2019
«Хуллас, шу кундан бошлаб “кирпичка”нинг мастери Эркин қора мени промкадаги энг оғир ишга, яъни ичкарисида ҳаво даражаси 70-80° даражагача ...
29 июн 2018
Ўзбекистон ҳукуматининг муттасил бузиш ва қуриш ишлари туфайли тарихий қимматини йўқотган Шаҳрисабз ёдгорликлари июнь охирида эълон қилинадиган ЮНЕСКО қарорига ...
13 август 2018
Бутун Тожикистон бўйлаб милиция юз минглаб соқоллиларни ушлаган. Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида ўтган йили қарийб 13 минг нафар эркак ...
23 сентябр 2020
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 13-мактаб директори, 47 яшар Нурбек Турдиевнинг жасади 31 август куни мактаб ҳожатхонасида осиғлиқ ҳолда топилди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...