Cатира
29 сентябр 2020

Ўқишга киролмаганлар қаерга боради?

Давлат тест маркази 25 сентябрь куни эълон қилган натижаларга кўра, ариза топширган салкам 1 ярим миллион абитуриентдан 140 минг 68 нафари талабаликка қабул қилинган.

Кўпчилик ота оналар ва абитуриентлар ижтимоий тармоқда аксарият ички ишлар ходимлари учун ажратилган имтиёзлар туфайли фарзандлари тўплаган балл грантга етмаганидан, контрактга эса пуллари йўқлигидан норозилик билдиришмоқда.

«Қиз жияним инглиз тили йўналишида 160 балл тўплаб йиқилди. 160 балл 189 баллик тизимда 85 фоиз. Жияним 85 фоизлик натижа билан инглиз филологиясига 5 та университетнинг бирортасига киролмади. 5 танинг ичида ЎзДЖТУдан ташқари Жиззах ва Бухоро университетлари ҳам бор эди.

Бизда абитуриентларнинг билим даражаси ҳақиқатдан ҳам кўтарилибди. Бизнинг даврда хорижий филологияга бемалол 70 фоиз натижа билан контрактга кирса бўларди.

Жияним эса энди «Бодо, бодо, бодо, келин муборак» ва «Келибди»ни эшитса керак. Бахтли бўл, жиян!», дея ёзди фейсбук блогери Фируз Алиев.

Ўзбекистонда 2021 йилдан энди божхона ходимларининг фарзандлари тавсиянома билан олий ўқув юртларида грант асосида ўқишга танловсиз қабул қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилингани ҳақида 17 сентябрь куни ЎзА хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2017
Биз 2016 йил давомида ўзбек матбуотини имкон қадар кузатиб боришга ҳаракат қилдик. Мазкур кузатишларимиз асосида матбуотимизнинг ўтган йилги фаолиятини ...
2 март 2024
Термиз шаҳрида уйлари бузилиб, ўрнига янги кўп қаватли уйлардан янги уй ваъда қилинган 200 нафарга яқин фуқаро уч йилдан ...
27 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисдаги танқидидан сўнг Молия вазирлигидаги 500 дан зиёд ходим бўшатилди. «Молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар”ни ...
11 май 2020
Сардоба тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган уй томидаги сигир видеоси ижтимоий тармоқда кенг тарқалди. Сув босқини оқибатида 1 май ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...