Ўзбекистон осмонида иккинчи Гулнора порлади. Унинг исми Саида!!!
Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг Тошкентдаги тадбирда давлат раҳбарининг катта қизи Саида Мирзиëевга таъзим қилгани социал медианинг ўзбек сегментида танқидий қаршиланди.
Бировлар бу ҳолатга Гулнора Каримова билан боғлиқ ўтмишни параллел қилса, бошқа бировлар Ўзбекистоннинг Туркманистон моделига ўхшаб бораëтанидан афсус билдиришди.
Тошкентлик меъмор ва санъатшунос Абдумалик Турдиев «Озодлик» радиосига берган суҳбатида таъзим бажо келтириш сингари манзара гувоҳи бўлганидан таассуф билдирди.
“Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов каби ëши катта кишининг қўлини кўксига қўйиб¸ невараси тенги қиз – Саида олдида эгилиб турганини кўриб, жуда ғалати бўлдим. Бундай аянчли манзарани биз Туркманистон ҳақидаги лавҳаларда кўрардик. Ҳатто Гулнора Каримованинг сон-саноқсиз кино тадбирларида ҳам бирор мулозимнинг қаддини букиб, таъзим қилганини эслолмайман”.
Ўзбекистонда президент қизига сиғиниб, уни кўкларга кўтариш амалиëти Каримов даврида бўй кўрсатган эди. Ўша пайтда олигарх Алишер Усмоновдан тортиб, ҳозирги президент Мирзиëевнинг хотини Зироат Ҳошимовагача “малика Гулнора” атрофида ошиғич муҳаббат билан ирғишлагани акс этган видеолавҳа «Элтуз»да бор.
Eltuz.com